сентябр 19, 2021 10:55 Asia/Tashkent
  • Яман мудофаа вазири: Яман тўлиқ озод қилинишига қадар босқинчи мамлакатларга қатъий жавоб берамиз
    Яман мудофаа вазири: Яман тўлиқ озод қилинишига қадар босқинчи мамлакатларга қатъий жавоб берамиз

Кеча Яман мудофаа вазири бу мамлакат армияси ва кўнгилли кучлар қўмиталарининг ҳарбий муваффақиятларига тўхталиб, яманликлар босқинчи мамлакатларга қатъий жавоб беришни давом эттиришади деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Яман мудофаа вазири генерал Муҳаммад Носир Ал-Отифий Ол Сауд режими тажовузларга қилган мурожаатида,  агар сиз Яманга ҳужумларинигизни давом эттирсангиз, сизларга қарши янада жиддийроқ ва қаттиқроқ ҳужумлар ва зарбалар берилади.

Яман мудофаа вазири шунингдек  тажовузлар Яманга ҳужум қилишлари билан кўпроқ мағлубиятга учрашишини таъкидлаб,  Яман армияси халқ кўнгилли кучлар қўмиталари илгаригдек  баллистик ракеталари, учувчисиз учоқлар ва ҳаво ҳужумларга зид системларини янада ривожлантиришмоқда деб қўшимча қилди. 

Яман мудофаа вазири генерал-майор Муҳаммад Носир Ал-Отифий олдин ҳам  тажовузкорларга дўзах эшиклари очилган деб эълон қилди.

Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.

 

Ёрлиқ