октябр 10, 2021 13:17 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони Ҳарамайни шарифайн /2 муқаддас зиёратгоҳ/ да умра зиёратчилари учун янги шартини маълум қилди
    Саудия Арабистони Ҳарамайни шарифайн /2 муқаддас зиёратгоҳ/ да умра зиёратчилари учун янги шартини маълум қилди

Кеча Саудия Арабистоннинг Ҳаж ва Умра бўйича вазирлиги Ҳарамайни шарифайн / 2 муқаддас зиёртгоҳ/да ҳаж ва умра зиёратига рухсат бериш фақат Саудия Арабистони томонидан тасдиқланган икки дозали вакцинани олганларга берилиши мумкинлигини хабар қилди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, Арабистоннинг Ҳаж ва умра вазирлиги шунингдек,  бу қарор Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазириги кўрсатмаларига мувофиқ  ва  коронавируснинг олдини олиш бўйича профилактик протоколларини амалга ошириш асосида ибодат қилувчилар,  Масжидулҳаром  ва Масжиддуннаби зиёратчилари ва умра зиёратчилари соғлиғини ҳимоя қилиш учун чиқарилган деб қайд этди

Арабистоннинг Ҳаж ва умра вазирлиги,  умра, намоз ё зиёратга лицензия олган аммо коронавирусга қарши вакцинанинг 2 дозасини олмаган  ваҳий сарзамини меҳмонлари лицензия бекор  этилишидан 48 соат олдин иккинчи дозани олишлари тўғри келади деб қўшимча қилди.

Саудия Арабистони аввалроқ  коронавирусга қарши эмланг анлар Масжид-ул ҳаром ва Масжид-ун- Набияда зиёрат қилишлари мумкин деб таъкидлаганди.

Айрим хабарларга кўра, Саудия расмийлари  ҳар куни 60 минг ва ҳар ой тахминан 2 миллион нафар умра зиёратчиларини қабул қилади.

 

Ёрлиқ