ноябр 04, 2021 16:20 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим генерали: Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати кунида минглаб ракеталар отиши мумкин
    Сионистик режим генерали: Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати кунида минглаб ракеталар отиши мумкин

Сионистик режимнинг ички фронти операцияси қўмондони, можаро юзага келганида Ливан Ҳизбулоҳи ҳаракатининг ракета салоҳияти ҳақида огоҳлантирди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича,  бугун сионистик режим ички фронти амалиётлар қўмондони  Auri Gordin, Ҳизбуллоҳ ҳаракати уруш келиб чиққанида кунида минглаб ракеталар отишга қодир деб айтди.

 Аввалроқ  сионистик режимнинг " Маорив" иброний тилидаги газетаси,  Исроил армияси  Ливан Ҳизбуллоҳи билан урушнинг бир нечта сенарияларини башорат қилди. Уларнинг энг муҳими  Ҳайфо шаҳридаги хавфли кимиёвий моддалар бўлган танкларга ҳужумлар, шунингдек Ливандан ракеталари билан портга зарар етказилишидир.

Сионистик режимнинг 12 чи телеканали ҳам олдинроқ  режим ҳаво ҳужумидан мудофаа системаси шимолий ёки Ғазо бўлгаси чегараларида бўлажак тўқнашувларда Фаластин исломий ҳаракати /Ҳамас/ ва Ҳизбуллоҳнинг сионистларга қарши худкуш учувчисиз учоқлардан фойдаланишини тахмин қилмоқда деб хабар қилганди.

Бундан ташқари сионистик режим ҳарбий амалдорлари бир неча бор  тўғридан-тўғри қарама-қаршилик юзага келган тақдирда Ливан Ҳизбуллоҳининг ишғол қилинган ҳудудларга ракета ҳужумлари кенг тарқалиши ҳақида қайта -қайта огоҳлантирган.

Ёрлиқ