Январ 04, 2022 13:08 Asia/Tashkent
  • Қосим Сулаймоинй ва Абумаҳди Муҳандис шаҳид бўлганидан кейин ҳам уларнинг йўли давом этмоқда
    Қосим Сулаймоинй ва Абумаҳди Муҳандис шаҳид бўлганидан кейин ҳам уларнинг йўли давом этмоқда

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби шаҳидлар Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандиснинг террор этилганидан кейин уларнинг йўли ва мактабини давом этаётганини таъкидлаб, бу буюк шаҳидлар хотирасида кўп маросимларни ўтказилиши, уларни улуғланишининг далилидир деб айтди.

Алманор тарқатган хабарга кўра,  кеча Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  Қуддус кучлари қўмондони Ҳож Қосим Сулаймоний ва  Ҳашад-уш-шаъбий кўнгилли кучлари қўмондони Абумаҳди Муҳандис  шаҳид бўлганининг 2 -йиллига бағишланган маросимлар ўтказаётганини уларни улуғлашдан ташқари жиҳод, қаршилик кўрсатиш ҳамда АҚШ ва сионистик режимнинг ёвуз режаларига қарши курашни давом эттириш маъносини англатади деб таъкидлади.

Ҳасан Насруллоҳ шунингдек  АҚШ режими ИШИД террорчи гуруҳини яратди ва Ироқда содир бўлган барча жиноятлар учун жавобгардир, аммо Эрон ИШИДга қарши курашда Ироқ халқи тарафини олган биринчи давлат бўлди. Айни пайда шаҳид Сулаймоний ҳам босқинчиларга қарши туриб Ироқ қаршилик гуруҳларини ташкил этишда рол ўйнади деб эслатди.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби  ИШИД мафкурасини Саудия Арабистонидан келиб чиққанини ва Ливандаги Исроилнинг барча жиноятлари учун АҚШ жавобгар бўлганини баён этиб,  АҚШ  сурияликларни ўлдириш ва Сурияни вайрон қилиш учун ҳам масъулдир ва Яманга қарши уруш Саудия режими томонидан олиб борилаётган АҚШ урушидир деб эълон қилди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ сўзларининг бошқа қисмида, шаҳидлар Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандис қонлари араб дунёси ва ислом оламми виждоларини   минтақада зулм ва ишғолнинг асосичиси ва боши АҚШ эканлиги ва а бу терорчилик ҳаракатни содир этганлар эса бу дунё ва охиратдан олдин қилмишлариниг жазосини олишини таъкидламоқда деб қайд этди.

 

Ёрлиқ