Январ 23, 2022 14:23 Asia/Tashkent
  • АҚШ коалицияси Сурия шаҳридаги Гевиран қамоқхонасини бомбардимон қилди
    АҚШ коалицияси Сурия шаҳридаги Гевиран қамоқхонасини бомбардимон қилди

Ироқ ОАВ Сурия шарқида жойлашган Ҳасака вилоятидаги Гевиран қамоқхонасини АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция томониданр бомбардимон қилинганини хабар қилди.

Ироқ қаршилик кучларига тегишли Собирин нюс телеграмм каналининг хабар қилишича  бугун эрта тонгда АҚШ коалицияси қирувчилари  Сурия шарқидаа жойлашган Ҳаскака вилоятидаги Гевиран қамоқхонасини бомбардимон қилди.

  Бу қамоқхона кеча ИШИД террорчи гуруҳи ҳужумига учраганди. Гевиран қаомқхонаси кеча ИШИД жангарилари ва  АҚШ иттифоқчиси сифатида танилган Сурия демократик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар  саҳнасига айланганди ва  бу тўқнашувда 45 нафар ИШИД аъзоси ва яна 14 нафар Сурия демократик кучлари аъзоси ҳалок бўлганди.

Бу эса сўнгги икки ой ичида ИШИДнинг бу қамоқхонага уюштирган икикнчи ҳужумидир.

Бу қамоқхона АҚШ босқинчи кучлари томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия демократик кучлари назоратидадир.

Қамоқхонада минглаб ИШИД террорчи жангарилари сақланмоқда, уларнинг баъзилари қўзғолондан кейин қочиб кетган.

Ҳозирда Гевиран марказий қамоқхонасида 54 давлатдан бўлган 5 мингга яқин ИШИД аъзоси сақланмоқда ва  даватлари уларни қабул қилишдан бош тортган.

 

Ёрлиқ