апрел 27, 2022 13:19 Asia/Tashkent
  • Фаластин қаршилик гуруҳлари Қудс кунида ҳамжиҳатликка урғу берди
    Фаластин қаршилик гуруҳлари Қудс кунида ҳамжиҳатликка урғу берди

Фаластин қаршилик гуруҳлари сионист ҳарбийларга қарши майдон бирлиги ва жиҳодий бирдамликни давом эттиришларини билдирди.

Фаластин ал-явм ахборот сайтининг хабар қилишича, Ғазо бўлгасидаги Фаластин миллий ва исломий қаршилик гуруҳлари кеча Халқаро Қудс куни барча араб ва ислом давлатларига Қудс ва унинг иттифоқчиларининг ғалабаси мурожаатини етказади деб  таъкидлади.

Фаластинлик гуруҳлар Қудс куни ҳар йилги дек бу йил ҳам муқаддас жойлар ва қадриятларимизга тинимсиз ҳужумлар билан бошланган. Бинобарин қаршиликнинг ҳар қандай кўринишида майдон  бирлигимиз ва жиҳодчилар ҳамжиҳатлигини сақлаб қодиш зарур. Айни пайтда қуролли қаршилик қаршиликнинг энг муҳим тури бўлиб, кучларимиз Қудс ва Масжид-ул-Ақсони ҳимоя қилишга тўлиқ тайёр ва шай ҳолатга туриши зарур деб  қўшимча қилдилар.

Фаластин қаршилик гуруҳлари  тарқатган баёнотида,  муқаддас Қудс шаҳрини араб ва исломий ўзлигига урғу бериб уни Фаластиннинг доимий пойтахти деб атади. Бу гуруҳлар Эронни ҳар йили Қудс кунида Фаластинни озод қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва қўллаб-қувватлашини олқишладилар ва буни ислом халқи бирлигининг иши деб эслатдилар.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг буюк асосчиси Имом Хумайний (р) ташаббуси билан муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни Халқаро Қудс куни деб номланди.

 Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.

2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир.

 

Ёрлиқ