апрел 27, 2022 13:43 Asia/Tashkent
  • Сионист режими жангарилари Дамашққа ҳаво ҳужуми уюштирди
    Сионист режими жангарилари Дамашққа ҳаво ҳужуми уюштирди

ОАВ манбалари Исроил жангариларининг Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирганини хабар қилди.

Бугун Суриянинг расмий ахборот агентлиги, Исроил канали Дамашққа ҳаво ҳужуми натижасида 4 нафар суриялик ҳарбийси ҳалок бўлди ва яна 3 нафари яраланди деб эълон қилди.

Хабарга асосан,  Сурия армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Дамашқ атрофидаги осмонда сионистик режимнинг ҳаво ҳужумига қарши турди. Ахборот  манбалари Сурия армияси ҳаво мудофааси томонидан Дамашқ атрофидаги осмонга сионист душманнинг бир қанча ракеталари йўқ қилганини тасдиқлади.

Сўнгги йилларда Исроил режими Дамашқ ва Суриянинг турли ҳудудларига бир неча бор ҳаво ҳужумлари уюштирган ва аксарият ҳолларда Дамашқ ҳаво ҳужумдан мудофаа кучларининг ўз вақтида тўхтатилиши билан қайтарилган. Сурия ҳукумати БМТга бир неча бор мактуб йўллаб, ҳужумларини қоралаб уларни тўхтатишга чақирган.

Босқинчи сионистик режим ҳар доим  террорчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурия армияси ва инфратузилмаларининг позицияларини  нишонга олади.

 

Ёрлиқ