апрел 30, 2022 11:00 Asia/Tashkent
  • Халқаро Қудс куни дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларида кенг- қамровли тарзда ўтказилди
    Халқаро Қудс куни дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатларида кенг- қамровли тарзда ўтказилди

Халқаро Қулс куни дунёнинг 90 дан ортиқ давлатларида мусулмонлар ва бошқа илоҳий динларнинг озодлик курашчилари иштирокида Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва сионстик режим жиноятларини қоралаш мақсадида митинг ва ё намойишлар шаклида бўлиб ўтди.

 Халқаро Қудс куни дунёнинг турли мамлакатларида жумладан Эрон, Ироқ, Сурия, Ливан, Яман, Баҳрайн, Судан, Иордания, Покистон, Қувейт, Бразилия, Озарбойжон республикаси, Хитой, Нигерия, Афғонистон, Британия, АҚШ ва Россияда  ўтказилди. Иштирокчилар бу намойишларда  Қудсни ишғол этган сионистик режимни фаластинликларга қарши жиноятларини кескин қораладилар.

 Халқаро Қудс куни муносабатидаги намойишлар Эроннинг 900 шаҳар ва шаҳарчаларида барча гигиенлик ва соғлиқни сақлаш протоколарини риоя иқлинган ҳолда ўтказилди.

Эронда Халқаро Қудс кунига бағишланган марш иштирокчилари Қудснинг муқаддас шаҳрини озод қилиш ҳамда мазлум ва ҳимоясиз Фаластин халқини сионистик режимҳукмронлигидан озод қилиш ҳамда саратон бези бўлган  Исроил режимини йўқ қилишни ислом оламининг орзу- умиди бўлганига асосланган резолюцияни чиқардилар.

Эслатиб ўтамиз бугун 2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир.

Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.

 

Ёрлиқ