май 11, 2022 12:49 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими коалициясининг Яманга қарши 2600 кунлик тажовузи давридаги жиноятларининг статистикаси нашр этилди
    Ол Сауд режими коалициясининг Яманга қарши 2600 кунлик тажовузи давридаги жиноятларининг статистикаси нашр этилди

Айн-ул- инсония тараққиёт ав инсон ҳуқуқлари маркази Саудия Арабистоони коалициясининг Яманга бостириб кирган 2600 кунлик жиноятлари ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди.

Ayn al-Ansaniya тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари маркази Ол Сауд коалициясининг Яманга тажовузларининг  2600 кунида ҳалок бўлган ва яраланганлар сонини  46 374  кишига етганини улардан 17 минг 775 нафари қурбон бўлиб  28 599  нафари яраланганини маълум қилди.

Мазкур марказ  шунингдек  Яман босқинидан буён ўтган  2600 кун ичида ҳалок бўлган ва яраланган болалар сонини  4028 нафар ва  яраланганлар сонини 4595  нафар бўлганини хабар қилди.

Хабарга биноан, 1 минг 307 эркак ҳалок бўлган, 21 минг 91  киши яраланган. ҳалок бўлган аёллар сони  2440 нафар, жароҳатланганлар сони эса 2193 нафарни ташкил қилган.

Айн-ул инсоний шунингдек Саудия коалицияси  2600 кун ичида  15 та аэропорт, 16 та порт, 342 та электр станцияси, 614 та тармоқ ва алоқа станциялари, 2 185 та сув таъминоти манбалари, 2 095 та давлат объекти ва 6 827 та йўл кўприклари нишонга олинган.

Хабарга биноан, Ол Сауд босқинчилари  бу муддат ичида  590 минг 770 та уй-жой, 182 та университет муассасаси, 1662 та масжид, 376 та туризм обеъкти ҳамда  413 та касалхона ва врачлик пунктларига зарба берган.

 

Ёрлиқ