май 28, 2022 13:04 Asia/Tashkent
  • Байтлаҳмда сионист жангарилари ўқидан яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди
    Байтлаҳмда сионист жангарилари ўқидан яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Байтлаҳм ҳудуди жанубида 14 ёшли фаластинлик ўсмирни ўққа тутиб шаҳид қилдилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14 ёшли фаластинлик ўсмир Зайд Муҳаммад Ғаним исроиллик босқинчи кучлар томонидан ўққа тутилди ва натижада шаҳид бўлди деб эълон қилди.

Фаластинлик ўсмирнинг шаҳид бўлиши Байтлаҳм жанубидаги " Балда Алхизр" да сионист жангарилари билан тўқнашуви чоғида содир бўлди.

Кеча ишғол қилинган ҳудудлардаги воқеалар иброний тилидаги ОАВ Тел-Авивнинг байроқ марши билан боғлиқ хавфсизлик ва ҳарбий хавотирлари ортиб бораётгани ҳақида хабар берган пайтга тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, сионистлар 30 йилдан бери ишғол қилган Қуддусда байроқ марши номланган маршини ўтказишади ва бу кунда ўз қўлларида бу режим байроғини олиб фаластинликларга қарши шиорлар айтишади.

Сионистик режим  расмийлари яқинда Боб-ул Амуд маҳалласи ва босиб олинган Қуддуснинг эски қисми аҳолисига жорий ойнинг 29-куни байроқ маршини ўтказишга рухсат беришларини эълон қилди.

Бошқа томндан Фаластин қаршилик оммавий сафарбарлик эълон қилар экан, сионист режимни ҳар қандай ахмоқлик ва байроқ юриши орқали Ал-Ақсо масжидига киришдан огоҳлантирди ва бу юриш порох бочкаси эканлиги ва минтақани алангаланишини ҳам маълум қилдилар.

 

Ёрлиқ