июн 02, 2022 11:34 Asia/Tashkent
  • 12 соат давомида иккинчи фаластинлик шаҳид бўлди
    12 соат давомида иккинчи фаластинлик шаҳид бўлди

Исроил жангарилари Байтлаҳмдаги Ад-Даҳиша лагерига ҳужум қилиб, Фаластин озодлиги кучларидан бири шаҳид бўлди.

"Араб 48" ҳисоботига асосан, Исроил жангарилари Байтлаҳмдаги Ад-Даҳиша лагерига ҳужум қилганида кўкракдан яраланган Исроил қамохонасидан озод бўлган Эман Муҳисан оғир аҳволда бўлган ва охир-оқибат шаҳид бўлди.

Яна бошқа бир фаластинлик ҳам оёғидан яраланган ва бошқа бир неча нафраи ҳам сионистлар томонидан қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз кеча тунда сионист жангариларини Женин ғарбидаги Яъбад ҳудудига уюштирган ҳужумида Билол Авқаз Тавфиқ Кабҳо шаҳид бўлиб яна 6 нафари жароҳатланди.

Фаластин маълумотлар маркази  сўнгги ҳисоботида шу йил бошидан  30 апрелгача  50 дан ортиқ фаластинлик сионист  жангарилар томониданўққа тутилиб шаҳид қилинган.

 

Ёрлиқ