август 07, 2022 12:19 Asia/Tashkent
  • Исломий жиҳод ҳаракатининг олий қўмондонини шаҳид бўлиши билан Ғазодаги шаҳидлар сони 32 кишига етди
    Исломий жиҳод ҳаракатининг олий қўмондонини шаҳид бўлиши билан Ғазодаги шаҳидлар сони 32 кишига етди

Исломий жиҳод ҳаракати тарқатган баёнотида сионстик режимнинг Ғазо секторига қарши ҳужумида бу ҳаракатнинг юқори мартабали қўмондонларидан бири шаҳид бўлганини эълон қилди.

"Фаластин ал явм" ахборот сайтининг хабар қилишича, бугун эрталаб 8 нафар фаластинлик шаҳидлар улар жумласидан Исломий Жиҳод ҳаракатининг ҳарбий бўлими бўлган  "Сароё Ал-Қудс" бўлинмаси қўмондони Холид Мансур / Абу Роғиб/ жасадлари вайроналар остидан олиб чиқилди ва улар  Исроил режимининг Рафаҳга қарши ҳужумида шаҳид бўлган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги шаҳидлар сонининг 32 кишига етгани ва улардан 6 нафари болалар бўлгани ҳамда жароҳатланганлар сонини 215 кишига етганнии хабар қилди.

 Исломий Жиҳод ҳаракати ва  Сароё ал-Қудс ҳарбий бўлинмаси  тарқатган баёнотида,  Рафаҳда шаҳид бўлганлар, жумладан қўмондон Холид Мансур ва Зиёд Аҳмад Алмуддалал ва Раъфат Солеҳ Шайхул Ийд номли ҳарбийларининг шаҳид бўлгани муносабатида тасаллият билдириб,  қўмондон Холид Мансур қони Қуддусни  ва Масжидулақсони ҳимоя қилишдаги кураш оловини янада авж олишига сабаб бўлади деб эълон қилди.

Сионистик режим томонидан содир этилган жиноят ортидан, Фаластин исломий жиҳод ҳаракати ҳарбий бўлимига қарашли Қудс кучлари ҳам бугун оқшомидан бугунга қадар ишғол остидаги  Фаластиннинг турли ҳудудларини ракета ва минометлардан ниншонга олди.

Ҳозиргача Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони, Туркия, Жазоир,Тунис, Иордания, Қатар ва Қувейт давлатлари Исроил режимининг Ғазонинг мазлум халқига қарши ҳужумларини қоралаган баёнотлар берди.

Ёрлиқ