август 12, 2022 00:05 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби муаззам раҳбарининг Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати бош котибининг мактубига жавоби
    Ислом инқилоби муаззам раҳбарининг Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати бош котибининг мактубига жавоби

Оятуллоҳ Хоманаий Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати бош котибининг мактубига жавобан, “Исломий жиҳод” ҳаракатининг дадил қаршилик кўрсатиши бу ҳаракатнинг қаршилик кўрсатишдаги мавқеини юқори кўтарилгани ва сионистик режимнинг ҳийла-найранглари зарарсизлантирилиши ва ушбу ишлолчи режимнинг бурни ерга тегишига сабаб бўлди, деб ҳисоблайдилар.

Ислом инқилобининг Муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Фаластин Исломий Жиҳод жаракати бош котиби Зиёд ан-Нахоланинг мактубига жавобан, яқинда содир бўлган воқеа Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати шаънини икки баробар ошириб, Исломий жиҳоднинг Фаластин халқининг шонли қаршилик ҳаракатида тутган ўрнини кўтарганини таъкидлаб, Шундай дедилар: Сиз ўз мардонавор қаршиликларингиз билан мустабид тузумнинг ёлғон сиёсатини зарарсизлантирдингиз ва қаршилик гуруҳининг ҳар бир қисми душманни йўқ қила олишини исботладингиз.

Эрон Ислом инқилобининг муаззам раҳбари шундай дедилар: Ғазодаги мужоҳидатни  ғарбий соҳил ва бошқа қаршилик кучларини жиҳод ҳаракатини қўллаб-қувватлашлари билан боғлаш орқали, Фаластин халқининг ёвуз ва ёлғончи душманга қарши жиҳодининг яхлитлигини душманга кўрсатишга муваффақ бўлдингиз.

Оятуллоҳ Хоманаий барча Фаластин ерларидаги фаластинлик гуруҳларнинг барча саъй-ҳаракатлари бирдамликни сақлашга қаратилган бўлиши кераклигини таъкидладилар: босқинчи душман кучсизланиб, Фаластин қаршиликлари кучайиб бормоқда, биз ҳамон сизлар биланмиз.

Зиёд Нахола Эрон Ислом инқилоби муаззам раҳбарига йўллаган мактубида Фаластин мужоҳидларининг, хусусан, Исломий Жиҳод ҳаракати ва Сарой ал-Қуддус ҳарбий қанотининг бутун Фаластинда, хусусан, Ғазо ва Ғарбий Соҳил ҳудудларида кенг тарқалганлигига ишора қилди ва қайд этди: Жиҳод қаршилик баталонлари бор экан, Ғарбий Соҳилдаги сионистик режим билан тўқнашувларсиз кун ўтмайди.

Исломий Жиҳод бош котиби душманнинг қаршилик кучлари ўртасида бўлиниш яратиш режасини айтиб, қўшимча қилди: Урушдан мақсад фақат Исломий жиҳод эканини эълон қилдилар. Аммо Исломий Жиҳод ўзининг кучли ва шижоатли кураши билан минтақа ва дунёдаги барча қаршилик кучларининг ҳайратини ва қўллаб-қувватлашини уйғотди ва буни Фаластин халқи ва барча қаршилик ташкилотлари маъқуллади ва қўллаб-қувватлади ва унинг бошида Хамас ҳаракати турибди.

Исломий Жиҳод Бош котиби қаршиликнинг бу ютуғини Фаластин халқи учун келажакдаги катта ғалабалар дебочаси деб атади ва Саййид Ҳасан Насруллоҳ бошчилигидаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг роли ҳамда Эроннинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва эътирофи учун ислом инқилоби муаззам раҳбари раҳбарлиги ва раҳнамолигига миннатдорчилик билдириб, эслатди: Агар сиз доимо қўллаб-қувватлаб турмасангиз, бу ғалаба ва олдинги ғалабалар қўлга киритилмаган бўларди.

Ёрлиқ