ноябр 12, 2022 14:22 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони ИИВнинг минглаб махфий ҳужжатлари ошкор қилинди
    Саудия Арабистони ИИВнинг минглаб махфий ҳужжатлари ошкор қилинди

Кибергуруҳлардан бири Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигининг минглаб махфий ҳужжатларни чоп этган.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, ўзини "Ибоҳим болтаси" номланган бу гуруҳ Саудия Арабистони ИИВнинг бу мамлакатдаги нозик жойлардан олинган маълумотларини ўз ичига олган минглаб махфий ҳужжатларни эълон қилди, шунингдек Саудия режимининг террорчи ёлланма аскарлари билан боғлиқ ҳужжатлар чоп этилган.

Мазкур кибергуруҳ Саудия Арабистони махфий ҳужжатларидаги ахборот  элитасининг фақат бир қисми эканлигини эълон қилиб, Саудия режимига оид кўпроқ ҳужжатларни эълон қилиш билан таҳдид қилди.

Кузатувичларга кўра, эълон қилинган маълумотлар ва кейинроқ эълон қилинадиган бошқа маълумотлар Саудия Арабистонини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ишларга ва бутун дунё бўйлаб террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашга жалб қилиши мумкин.

Саудия Прабистни расмийлари ҳозирча бу мамлактадаги сиёсий ва инсон ҳқуқлвари мапҳкумлари сони бўйича расмий статистик маълутларни эълон қилмаган.

Бундан ташқари Ғарбий Осиё-Яқин шарқ ахборот базасига кўра, Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Саудия Арабистонидаги сиёсий маҳбуслар сони  30 минг атрофида эканини бу маҳбусларга  ҳар хил қийноқлар солинаётгани ва ва қўпол муносабат қилинаётганини маълум қилди.

Ёрлиқ