декабр 22, 2022 13:33 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари ҳужумида Ноблусда фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангарилари ҳужумида Ноблусда фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди

Бугун Фаластин телевиденияси Ноблус шаҳрида бир фаластинлик ёш йигит сионистик режим жангарилари ҳужумида шаҳид бўлганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз сионистик режим ўзининг босқинчилик ва мустамликачилик сиёсатлари давомида ҳар куни Фаластиннинг турли ҳудудларига ҳужум қилиб, фаластинликларни шаҳид қилиб, жароҳатлантиради ва ёки ҳибсга олади.

Фаластиннинг Само ахборот агентлигига кўра, босқинчи сионистик режим жангариларининг Ноблус шаҳрига ҳужуми ва Ҳазрат Юсуф /а/ қабри атрофида фаластинликлар билан тўқнашувлар чоғида 23 ёшли фаластинлик Аҳмад Атиф Мустафо Дароғамани ўққа тутиб шаҳид қилди.

Ноблус тез тиббий ёрдам бўлими раиси Аҳмад Жибрил ҳам  фаластинликлардан 4 нафари тан жароҳати олди ва уч нафарининг аҳволи оғир деб эълон қилди.

Аҳмад Жибрил ўз сўзларида босқинчи сионистик режим жангарилари тиббиёт ходимари йўлини тўсиб тўсиқлик қилишни давом эттирмоқда ва шу сабабдан тез ёрдам машинаси эса жароҳатланганарига етиб бориши қийин бўлмоқда деб изоҳлади.

Ёрлиқ