Январ 06, 2023 14:06 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сионист вазирнинг Ал-Ақсо масжидига ҳужумини қоралашди
    БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сионист вазирнинг Ал-Ақсо масжидига ҳужумини қоралашди

Пайшанба куни кечқурун ушбу халқаро ташкилот қароргоҳида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди ва бу кенгашнинг барча аъзолари сионистик режим янги вазирлар маҳкамасининг Ал-Ақсо масжидини таҳқирлаш ҳаракатини қораладилар.

Сионистик режимнинг ички хавфсизлик вазири Итамар Бен Ғовир, Бенямин Нетаняху кабинетининг беш йилдан сўнг биринчи вазири сифатида ўтган сешанба куни бу режим полицияси ҳамроҳлигида Ал-Ақсо масжидига ҳужум қилди.

Бен Ғовирнинг бу ҳаракати дунёнинг турли мамлакатларида кўплаб реакциялар ва қаршиликларга сабаб бўлди.

Эрон телералиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши Фаластин ва Иорданиянинг қўшма илтимоси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ва Хитой кўмагида бўлиб ўтган. Бу йиғилишда Хавфсизлик Кенгаши аъзоларидан ташқари фақат Иордания, Фаластин ва сионистик режим вакиллари сўзга чиқди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши аъзолари сионистик режимнинг ҳаракатини провокацион ва хавотирли деб атади ва бу ҳаракатни қоралади. Хитойнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва доимий вакили Чжан Жун ҳам шундай деди: Сионист амалдорнинг Ал-Ақсо масжидига кириши ҳаракати кескинликни оширди ва Хитой бу ҳаракатлардан ниҳоятда хавотирда ва масжид-и Ақсо каби муқаддас жойларда тинчликни талаб қилади.

Хитойнинг катта дипломати давом этди: Хусусан, Исроил тарангликни кучайтирадиган, провокацион ва ҳурмацизлик сифатида баҳоланадиган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиши керак.

Шунингдек, у Пекин мустақил Фаластин давлати барпо этилишини қўллаб-қувватлашини ва Қуддуснинг ҳозирги қиёфасини ўзгартирувчи ҳар қандай ҳаракатни қоралашини айтди.

Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва доимий вакили Василий Небензя ҳам ушбу учрашувда шундай деди: Исроил расмийсининг Ал-Ақсо масжидига ташрифи хавотир уйғотмоқда.

Москва муқаддас жойларнинг тарихий мақомини ўзгартирувчи ҳаракатларга қарши эканлигини яна бир бор тасдиқлайди, деди ушбу юқори мартабали россиялик дипломат.

Россиянинг БМТдаги элчиси сионистик режимнинг янги вазирлар маҳкамаси кескинликни кучайтириш йўлини танламаслигига умид билдирди.

БАА вакили, шунингдек, муқаддас макон бўлганлиги туфайли  Ал-Ақсо масжидини тўлиқ ҳимоя қилишни талаб қилди ва Хавфсизлик Кенгаши провокацион ҳаракатларга қарши курашиш бўйича яхлит ҳаракатлари қилиши кераклигини урғулади.

Ёрлиқ