Январ 10, 2023 12:42 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони: бу йилги Ҳаж маросими ҳеч қандай чекловсиз ўтказилади
    Саудия Арабистони: бу йилги Ҳаж маросими ҳеч қандай чекловсиз ўтказилади

Саудия Арабистоннинг Ҳаж вазири бу йилги Ҳаж маросимида зиёратчилар сони, ёши ва чекловлари бўйича ҳеч қандай чекловлар бўлмаслигини хабар қилди.

Саудия режимининг Ал- Ватан газетасининг хабар қилишича  бу мамлакатнинг Ҳаж ва Умра вазири Fuzan Al-Rabi, Ҳаж ва Умра хизматлари конферецияси ва кўргазмасининг очилиши маросимида Ҳаж зиёратчилари учун тиббий суғурта нархи 73 фоизга, Ҳаж учун эса 63 фоизга арзонлашишини таъкидлаб, бу йилги Ҳаж маросимлари коронавирус пандемияси бошланганида олдинги зиёратчилар сонига тенг бўлади деб изоҳлади.

Fuzan Al-Rabi, ўз сўзларида бу йилги Ҳаж зиёратлари ёш чекловлари ва коронавирус билан боғлиқ тестларсиз ўтказилишини қайд этди.

У сўзларининг бошқа қисмида, бу йилги Ҳажда ҳеч қандай чекловлар бўлмаслигини таъкидлаб, Ҳаж делегациялари рақобатни кучайтириш мақсадида ҳар қандай лицензияга эга компания билан шартнома тузиши мумкин деб қўшимча қилди.

Ўтган йилларда Саудия Арабистони коронавируснинг тарқалиши баҳонасида Ҳаж маросимларини ўтказишга кўплаб чекловлар киитган эди.

Ёрлиқ