Январ 12, 2023 13:01 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари ҳужумида яна бир фаластинлик шаҳодатга етди
    Сионистик режим жангарилари ҳужумида яна бир фаластинлик шаҳодатга етди

Ишғол остидаги Қудс шаҳрининг шимолида Исроил ишғолчи режим жангариларининг ҳужумида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди.

Сионистик режим жангарилари  ҳар куни Фаластин халқига турли баҳоналар билан ҳужум қилиб, уларни шаҳид қилади, ярадор этади ва ҳибсга олади.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича. бугун сионистик режимнинг босиб олинган Қудс шаҳри шимолидаги Қаландия лагерига ҳужуми чоғида бир фаластинлик шаҳид бўлди.

Исроил режими армияси махсус кучларининг ҳарбий техника билан Қаландия лагерига ҳужуми, фаластинлик ёшлар  ва бу режим жангарилари ўратсида тўқнашувга алйнда.

Бошқа томондан сионистик режим кучлари Ал-Халил жанубидаги  Аз-Зоҳирия шаҳрига ҳужум қилиб, сионистларга қарши операцияларда қатнашган шаҳид Санад Самомара уйини нишонга олдилар ва бу шаҳар аҳолиси орасида товушли бомбалар ва  ва ёш оқизувчи газлар ташладилар.

Кеча босқинчи сионистик режим жангарилари Ноблусдаги Балота лагерига ҳужум қилиб, фаластинлик ёш йигитнинг бошига ўқ узди.

Ёрлиқ