Январ 21, 2023 14:05 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари ўйидан яраланган фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангарилари ўйидан яраланган фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Ғарбий Соҳил ҳудудларида бир фаластинлик ёшни ўққа тутиб шаҳид қилдилар.

Сўнгги ойларда сионистик режим жангариларининг Ғарбий Соҳилнинг турли ҳудудларига хусусан Женин ва Ноблусга ҳужумлари кучайди ва бу ҳужумлар давомида ўнлаб фаластинилклар шаҳид бўлиб, юзлаб одамлар яраланган.

Фаластин ОАВларига биноан сионистик режим жангарилари Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилдаги Рамаллаҳ шаҳри ғарбидаги Рас Каркар ҳудуди яқинида бир фаластинлик ёш йигитга қарата ўқ узди ва у шаҳид бўлди.

Сионистик режимнинг  ахборот манбалари ҳам  бу фаластинилк ёш сионистларга совуқ қуроллар билан ҳужум қилишни мақсад қилган деб иддао қилмоқда.

Сўнгги ойларда Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилида Фаластин фуқароларининг сионистик режим жангарилари ҳужумларига қарши қаршиликлари ва фаластинлик кучларининг сионистларга қарши қуролли курашлари кучайган.

Бу вазият сионистик режимнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарларини хавотирга солмоқда.

Ёрлиқ