феврал 09, 2023 13:41 Asia/Tashkent
  • Туркиядаги зизила қурбонлари сони 13 минг кишига яқинлашди
    Туркиядаги зизила қурбонлари сони 13 минг кишига яқинлашди

Туркиядаги икки зилзила қурбонлари сони 13 мингга яқинлашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, бугун Туркиянинг Табиий офатларни бошқариш штаб-квартираси мамлакатдаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 12 минг 873 кишига  ва жароҳатлананлар сони 62 минг 937 нафарга етганини маълум қилди.

Кеча зилзиладан зарар кўрган ҳудудларни бориб кўрган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған зилзила оқибатида 6444 та бино вайрон бўлганини айтди.

Эрдуған жабр кўрган Каҳраманмарш вилоятига бориб зилзила жабрланганларни бошпана йўқлиги ва ёрдамнинг секин етказилиши сабабли норозиликларга дуч келди. Эрдуған бу танқидлар ва норозиликларга  ярадорларни қутқариш, қидирув ва қутқарув ишлари энди нормал ҳолатга қайтган ва ҳеч кимни бошпанасиз қолдирмаймиз деб жавоб берди.

Зилзилада жабрланганарнинг кўпчилиги совуқ ҳавода машиналарда ёки очиқ ҳавода бошпанасиз тунаб қолишган. Айримлар совуқ ҳаводан омон қолиш учун машиналар шиналарига ўт қўйишган. Жабрланган ҳудудларда сув ва электр энергияи узилгани ҳақида хаарарбор.Ваақт ўтиши ва ёрдам амалиётлариниг сустлиги сабаб вайроналар остида қолганларни қутқаришга умид камаймоқда. Аммо Анадори ахборот агентлиги бугун эрталаб Эрон қутқарув гуруҳлари томонидан вайроналар остидан 3 нафар турк фуқариси қутқариб олингаи ҳақида хабар тарқатди.

Дунёнинг кўплаб давлатлари айниқса Эрон Ислом республикаси ҳам Туркияга моддий ёрдам ва қутқарувчилар юборган.

Ёрлиқ