март 03, 2023 13:40 Asia/Tashkent
  • Ўтган ой (феврал) 30 фаластинлик шаҳид бўлди
    Ўтган ой (феврал) 30 фаластинлик шаҳид бўлди

“Маати” номи билан машҳур Фаластин Статистик ва Ахборот Маркази жума куни эрталаб эълон қилган ҳисоботида, ўтган ой (феврал) Ғарбий Соҳил ва ишғол этилган Қуддусда сионист кучлар томонидан 30 нафар фаластинлик шаҳид бўлганини эълон қилди.

"Маати" номи билан машҳур Фаластин статистика ва ахборот маркази ҳисоботида шундай дейилган:Феврал ойида босқинчи режим кучлари 2898 та ҳолатда фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилган.

Бу хабарга кўра, феврал ойида сионист кучлар томонидан 30 нафар фаластинлик, жумладан, Наблусда 16 нафар фаластинлик шаҳид бўлган, яна юзлаб кишилар яраланган ва ҳибсга олинган.

Бу ҳисоботда, бу давр мобайнида ишғолчи кучлар томонидан Фаластин уйларини 25 марта бузиш амалиёти амалга оширилгани ва уларнинг уйларига 119 марта босқин ва ҳужум уюштирилгани қўшимча қилинган.

Шунингдек, сионистлар 24 та ҳолатда диний ва ибодат марказларига ҳужум қилишган, 3538 нафар Сионист кўчманчилари ҳам Ал-Ақсо масжиди ҳовлиларига бостириб кириб, ҳақорат қилган.

Аввалроқ Фаластин асирлари ташкилоти жорий йилда фаластинлик шаҳидлар сони 236 кишига етганини маълум қилган эди.

Бу кунларда ишғол қилинган ҳудудларда, хусусан, Ғарбий Соҳилда шароит жуда ўзига хос. Фаластинлик жангчилар сионистларнинг сон-саноқсиз жиноятларига ҳар қандай йўл билан жавоб беришади ва бу босқинчи сионистлар учун алоҳида шароит юзага келтирди.

Ёрлиқ