март 15, 2023 13:21 Asia/Tashkent
  • Исмоил Ҳания:Биз сионистик режим қўл остидаги барча фаластинлик маҳбусларни озод қилиш учун ҳаракат қиламиз
    Исмоил Ҳания:Биз сионистик режим қўл остидаги барча фаластинлик маҳбусларни озод қилиш учун ҳаракат қиламиз

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати “Ҳамас” сиёсий идораси раҳбари сионистик режим томонидан 17 йиллик қамоқдан сўнг фаластинлик маҳбуснинг озод этилганига ишора қилиб, барча фаластинлик маҳбусларни озод қилиш зарурлигини таъкидлади.

Бир неча кун аввал сионистик режим сионистик режим қамоқхоналаридаги энг кекса фаластинлик маҳбус бўлган 83 ёшли Фавад аш-Шубакийни 17 йилдан сўнг озод қилди.

Чоршанба куни Ал-Аҳед хабарига кўра, Ҳамас ҳаракатининг сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания фаластинлик маҳбус Фуад ал-Шубакий билан телефон суҳбатида шундай деди:Биз Фаластин асирларининг қаршилик ва барқарорлигини ҳурмат қиламиз.

Ҳания қўшимча қилди:Фаластинлик маҳбуслар масаласи барча фаластинликларни ташвишга солмоқда ва ҳамма фаластинлик маҳбусларни ҳар қандай ҳолатда ҳам озод қилишга ҳаракат қилмоқда.

Айтиш керакки; Бинямин Нетаняху ва Итмар Бен Гоер каби экстремист вазирларнинг ўта ўнгчи коалиция кабинети ташкил этилганидан буён сионистик режим қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларнинг аҳволи оғирлашди.

Сионистик қамоқхоналарда 4780 нафар фаластинлик маҳбус бор, улардан 160 нафари болалар ва 29 нафари аёллардир.

Ёрлиқ