апрел 13, 2023 19:00 Asia/Tashkent
  • Ғазода- Қудс қалқони соҳили шоири остида Халқаро Қудс кунига тайёргалик
    Ғазода- Қудс қалқони соҳили шоири остида Халқаро Қудс кунига тайёргалик

Халқаро Қудс кунини яқинлашиши билан Фаластин манбалари Ғазо бўгасида бу кун учун махсус дастур ва тадбирлар бошланганини / Қудс қалқони соҳили шиори остида/ эълон қилмоқда.

Қудс куни Рамазон ойининг охирги жумаси бўлиб, Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Фаластин манбалари Фаластин парламентининг Халқаро Қудс куни муносабати билан араб ва халқаро парламент аъзолари иштирокида Масжид-ул ақсога қарши тажовузларни олдини олиш унвони остида виртуал конференция ўтказганини маълум қилди.

Шу билан бирга юзлаб фаластинлик фаоллар Халқаро Қудс куни муносабати билан ижтимоий тармоқларда "Қудс қалқони соҳили" хештеги билан кампанияда иштирок этди.

Бу улкан фаолият масъуллари  " Қудс қалқони  соҳили" шиори Фаластин, Ливан, Сурия ва Ғазо секторидаги сўнгги зўравонликни  ҳисобга олган ҳолда танланганини таъкидладилар.

Ҳисоботга асосан фаластинлик фаоллар "Қудс қалқони соҳили" деган шиорини ҳамага етаказа олишлари учун вирутал майдонларда самарали иштирок этишни талаб қилган.

Сионистик режим айниқса Халқаро Қудс куни яқинлашишида ижтимоий медиа фаолиятни ортишидан хаовтирга тушган.

Ёрлиқ