апрел 15, 2023 10:34 Asia/Tashkent
  • Халқаро Қудс куни дунёнинг турли бурчакларида кенг нишонланди
    Халқаро Қудс куни дунёнинг турли бурчакларида кенг нишонланди

Кеча 14-апрел куни Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни Эрон Ислом Республикаси билан бир вақтда мусулмон халқлар ва ҳаттоки кўплаб ғайримусулмонлар Халқаро Қудс куни маросимларини ўтказган ҳолда ҳолда кенг нишонладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон пойтахти Исломободдаги намозхонлар, сиёсий фаоллар ва диний гуруҳлар раҳбарлари Халқаро Қудс куни маршларида қатнашиб , сионистик режимга нисбатан ғазаб ва нафратини изҳор этдилар.

Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳридаги рўзадор мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар ҳам кеча йиғилиб Фаластин халқини қўллаб-қувватладилар.

Ҳиндистон назорати остидаги Кашмир вилоятининг турли шаҳарларида ҳам жумладан Каршил, Синагарда  Халқаро Қудс куни муносабати билан катта маршлар бўлиб ўтди.

Яман пойтахти Санъо шаҳри ва бу мамлакатнинг бошқа шаҳарларида Халқаро Қудс кунида катта ва муҳташам юриш ва маршлар ўтказилди ва  бу кўча -намойишларда ҳозир бўлган сиоинстик режим жиноятларни қоралаш ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини эълон қилдилар.

Кеча Халқаро Қудс кунида Баҳрайннинг турли ҳудудлари фуқарорлари  ҳам Фаластин халқи билан бирдалимлик эълон қилиш учун маршларда қатнашдилар.

Халқаро Қудс кунига тўғри келадиган Рамазон ойининг сўнгги жума кунида  250 мингга яқин фаластинлик ҳам Масжидулақсода намоз ўқишди.

Кеча Швецияда яшайдиган мусулмонларнинг турли қатлами сионистик режимнинг ваҳший жиноятларини қоралаб, турли шиорлар билан Қуддусни озод қилиш йўлини қўллаб-қувватлашди.

Россия, Швеция, Нигерия, Испания ва бошқа ўнлаб мамлакатларда ҳам Фаластин халқини қўллаб- қувватлаш митинги ўтказилди.

Ёрлиқ