май 09, 2023 12:51 Asia/Tashkent
  • Исломий Жиҳод Ҳаракати: Биз босқинчиларга жавоб беришни кечиктирмаймиз
    Исломий Жиҳод Ҳаракати: Биз босқинчиларга жавоб беришни кечиктирмаймиз

Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Сионист режимнинг Ғазо секторига ҳужумларига жавобан қаршилик гуруҳлари ишғолчиларга жавоб беришда кечикмаслигини эълон қилди.

Бугун эрталаб Сионистик режим қирувчи самолётлари "Қалқон ва ўқ" деб номланган кутилмаган ҳужумда Ғазо секторининг турли ҳудудларини нишонга олди.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ушбу ҳужумда 13 Фаластинлик шаҳид бўлганини, 20 дан ортиқ киши, жумладан бир неча аёл ва болаларнинг жароҳатланганини маълум қилди. Шаҳидлар орасида Исломий Жиҳод ҳаракатининг уч нафар юқори мартабали аьзоси ҳам бор.

Фаластин Исломий Жиҳоди ўз баёнотида сионист душманни бу хоин террорчи қотиллиги учун тўлиқ жавобгар деб ҳисоблади ва шундай деди:Душман бу жинояти билан ўз мақсадларига эриша олмайди; Чунки қаршилик интеграциялашган ва унинг позициялари барқарордир.

Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати, Сарая Ал-Қудс бошқа қаршилик гуруҳлари билан бирга бу шаҳидларнинг пок қонлари учун қасос олишдан асло тўхтамаслигини таькидлади.

Исломий Жиҳод Ҳаракати баёнотида шундай дейилади:Исломий жиҳод ҳаракати Фаластин муқовимат ҳаракатида йўлни давом эттириш ва муқаддас бурчларини адо этиш ҳаракатида душманга қарши янада қатьийроқ бўлди ва ҳар доимгидек Ал-Қудс баталёнлари, унинг ўғлонлари ва аскарлари ортида турибди.

“Исломий жиҳод” ҳаракати матбуот котиби Тариқ Салмий ҳам шундай деди:Сионист душман бу жиноят учун товон тўлайди ва биз бу жиноятга жавоб бериш учун ўз бурчимизни бажарамиз.

Ёрлиқ