май 13, 2023 10:24 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қирувчи самолётлари яна Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларини бомбардимон қилди
    Сионистик режим қирувчи самолётлари яна Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларини бомбардимон қилди

Исроил режими қирувчи самолётлари бугун эрта тонгда ҳам Ғазо секторининг турли ҳудудларини бомбардимон қилди.

Ал-аёдин телеканали бугунги хабарига кўра, босқинчи  Исроил режими жосуслик ва қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасига қарши бугунги ҳужумида бу минтақадаги Ярмук кўчамисаги уйни нишонга олди.

Сионистик режим қирувчи самолётлари  қарйиб 4 йил олдин яъни ҳижрий- шамсий 1398 йил 21 обон кунида рафиқаси ва болалари билан бу режим ҳужумига учраб шаҳид бўлган Қудс гвардиялари раҳбарларидан бири Баҳо Абулатонинг Ғазо шарқидаги Аш-Шажиъ маҳалласидаги уийга  ҳужум қилиб бу уйни вайрон қилдилар.

Хабарга асосан Исроил режими қирувчи самолётлари ўтган соатларда Ғазо сектордаги 7 та уйни вайрон қилган.

Кеча ҳам сионистик режим қируқчи самолётлариниг Ғазо бўлгасидагии турар-жойга ҳужум қилганида 3 фаластинлик жумладан Исломий Жиҳод ҳаракатининг юқори мартабали қўмонларидан бири , ҳамда Сароё Ал-Қудс ҳарбий бўлинмаси аъзоси  Абуанас Ал-Ҳасаний шаҳид бўлиб яна ўн нафар ярадор бўлганди.

Сионистларнинг бу ҳужумидан кейин Фаластин Исломий жиҳод кучлари ишғол этилган ҳудудга кенг -қамровли ракета ҳужумларини бошлади.

Ғазо бўлгаси Соғлиқни сақлаш вазири кеча сўнгги баёнотида фаластинлик шаҳидлар саонининг 33 нафарга етгани ва улардан  6 нафари болалар,  3 нафари  аёллардан бўлган ҳамда ярадорлар сонининг 111 нафарга етганини эълон қилди.

Ёрлиқ