июн 01, 2023 13:32 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтиришга уринмоқда
    Сионистик режимнинг ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтиришга уринмоқда

Сионистик режим Фаластин ерларида ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтириш бўйича янги лойиҳаларни тасдиқлади.

Пайшанба куни Иран Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, сионистик режим босиб олинган Қуддусда 1700 та янги шаҳар бўлинмалари қуриш режасини маьқуллаган.

Илгарироқ, Ерни мудофаа қилиш ва аҳоли пунктларига қаршилик кўрсатиш миллий бошқармаси ўзининг ҳафталик ҳисоботида босқинчи кучлар Шайх Жарраҳ маҳалласида муҳожирлар учун 1215 турар-жой қуриш ва Қуддусдаги бошқа аҳоли пунктларини ривожлантириш ҳамда Ғарбий Соҳил шимолида янги аҳоли пункти яратишга келишиб олганини эьлон қилган эди.

Бошқа томондан, Сионистик ишғолчи режимининг вазирлар маҳкамаси қонунчилик комиссияси Ғарбий Соҳилдаги минглаб дунумлар (ҳар бир дунум тахминан минг квадрат метр) устидан назорат қонунини, Исроилнинг миллий ҳудудлари ва фаластинликларнинг уларга яқинлашишга ҳаққи йўқ деган баҳона билан тасдиқлади.

Ушбу қонунга кўра, минглаб дунум Фаластин ерлари ушбу қонунга бўйсунади ва Сионистик режим бу ерларга Исроил миллий эрлари сифатида қарашга ҳақли. Бундан келиб чиқиб, фаластинликларнинг бу ерларга яқинлашишга ҳаққи йўқ.

Амир Довуд, тўсиқ девори ва аҳоли пунктларига қаршилик кўрсатиш бошқарув кенгаши аъзоси айтади:Исроил вазирлар маҳкамаси ва мустамлакачи кўчманчилар Фаластин ерларида рол алмашадилар ва вазирлар маҳкамаси режани амалга оширишга қодир бўлмаган жойда кўчманчилар ёрдамида босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда, қишлоқ хўжалиги ҳудудлари ва чорвачилик яйловлари ролларни кўчманчиларга топширишнинг ёрқин мисолидир.

Сионистик режимининг ҳаракатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши 2023-йил 20-феврал куни расмий баёнот бериб, сионистик режимнинг босиб олинган Фаластин ерларида аҳоли пунктларини кенгайтириш режасини қоралаган бир пайтда; Ушбу кенгашнинг сўнгги резолюциясидан 6 йил ўтгач содир бўлган ҳаракат ва Америка ҳам ўзининг узоқ йиллик иттифоқчисига қарши туриш ролда турган бир пайтда содир бўлмоқда.

Ёрлиқ