июл 01, 2023 20:56 Asia/Tashkent
  • Сионист кўчманчиларнинг фаластинликларга ҳужумларини давом этмоқда
    Сионист кўчманчиларнинг фаластинликларга ҳужумларини давом этмоқда

Фаластинлик манбалар, сионист муҳожирлар сионист армиянинг дастаклари остида Ғарбий Соҳилда яшовчи фаластинликларга ҳужум қилишда давом этаётгани ҳақида хабар берди.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида, айниқса, сўнгги бир ой мобайнида, сионист кўчманчиларнинг Фаластин ҳудудларига қилган ҳужумларига гувоҳ бўлди, бу кўчманчилар томонидан кўп сонли фаластинликларнинг уйлари ва машиналари ҳамда қишлоқ хўжалик ерлари ёқиб юборилди. Бу ҳужумларда юздан ортиқ фаластинлик яраланган.

Палестине Ал-Ям нашри хабарига кўра, сионист муҳожирлар бугун шанба куни сионистлар қўшини кўмагида ишғол қилинган Ғарбий Соҳил шимолида жойлашган Кафр ал-Дик шаҳрига қуролли ҳужум қилиб, фаластинлик деҳқонларга ҳужум қилди ва уларни калтаклади.

Сионист муҳожирларнинг ҳужумидан кейин сионист қўшин аскарлари ҳам бу ҳудудга ҳужум қилиб, ҳаводан ўқ узиб, фаластинликларни калтакладилар ва бир Фаластин фуқаросини ҳибсга олдилар.

Сионист муҳожирлар яна Рамаллаҳ шимоли-шарқидаги Ал-Муғир ерларида жойлашган Ал-Қобун ҳудудида катта чодир тикиб, унга 100 дан ортиқ сигир қўйиб, бу ҳудудни эгаллаб олдилар.

Сионистик режим ишғолчи армияси аскарлари Масжидул-Ақсо ҳудудида ҳозир бўлган фаластинлик ёшларга ҳужум қилиб, улардан бир қанчасини ҳибсга олди.

Қуддуснинг эски қисмида сионистик режимнинг кўп сонли аскарлари бўлиши билан бир вақтда сионистлар Масжидул Ақсонинг Ал-Исбот дарвозасини ёпиб, фаластинликларнинг бу орқали Масжиди Ақсога киришига тўсқинлик қилдилар. 

Сионистларнинг бу хатти-ҳаракатига жавобан Қудс аҳли уларга қарши туриш мақсадида Боб ал-Исбатда тўпланиб, пешин намозини шу масканда ўқидилар.

Айни вақтда қаршилик жангчилари Наблусдаги Жебел Жерзим ҳудудида қаршилик кўрсатиш амалиётини ўтказди ва бу ҳудуддаги сионистик режим назорат-ўтказиш пунктини ўққа тутди.

Бугун эрталаб ҳам сионист режим аскарлари Ғарбий Соҳил шимолида жойлашган Наблуснинг бир қанча ҳудудларига рейд уюштириб, фаластинлик ёшларни қувиб, уларга қарата овозли ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ отди.

Пайшанба куни сионист режим ўзининг дронлари билан Женин шаҳрига бостириб кириб, фаластинлик ёшларга ҳужум қилди.

Фаластинлик манбаларнинг маълум қилишича, фаластинлик жангчилар Женин шаҳри устида сионистик армиянинг дронига қарата ўт очган.

Сионистлар Жениндаги Туреҳ қишлоғига ҳам ҳужум қилиб, бир неча фаластинлик яраланган.

Сионистлар ўзларининг ривожланиш мақсадларига эришиш учун ҳар куни Фаластиннинг турли ҳудудларига ҳужум қиладилар ва фаластинликларни шаҳид қиладилар, жароҳатлайдилар ёки ҳибсга оладилар.

Ёрлиқ