июл 03, 2023 19:38 Asia/Tashkent
  • Туркиядаги Моссад жосуслик тармоғининг йўқ қилинди
    Туркиядаги Моссад жосуслик тармоғининг йўқ қилинди

Туркия разведка ташкилоти Исроилнинг "Моссад" номи билан машҳур бўлган сионист разведка хизматининг халқаро жосуслик тармоғини аниқлади ва унинг аъзоларини ҳибсга олди.

Туркия матбуоти Туркия Миллий Разведка Ташкилоти (МЕТ) ушбу мамлакатдаги сионистик режимга тегишли Моссад жосуслик тармоғини йўқ қилгани ҳақида хабар берди.

Ушбу тармоқ Приянши Пател Кулхари (1999 йилда туғилган) исмли интернет жосуслик компанияси директори томонидан таьминланган ва бошқарилган.

Тел-Авивдан йўналтирилган бу тармоқ аъзолари асосан ишғол остидаги фаластиндан, ливанлик ва суриялик араблар бўлган.

МЕТнинг Истанбулдаги бўлими сўнгги ойларда Исроил жосуслик тармоғини кузатганини эълон қилди.

Моссад ушбу тармоқ аъзоларини Туркиядан ташқарида ўқитган. Баъзилари Туркия фуқаролари бўлган бу йирик Исроил жосуслик тармоғи аъзолари Сербия, Дубай ва Бангкокда (Таиланд) тайёргарликдан ўтган.

Туркия разведка кучлари бу борада 7 кишини ҳибсга олди.

Ҳибсга олинганларнинг иқрорларига асосланиб, МЕТ эълон қилди:Бу тармоқда 56 киши сионистик Исроил режими манфаати учун Туркияда тўққиз гуруҳ шаклида маьлумот тўплаш билан шуғулланган.

Маълумот тўплаш учун Моссад жосуслик гуруҳи аъзолари асосан араб тилида сохта янгиликлар сайтларини яратиш, телефон қўнғироқларини тинглаш ва одамларнинг телефон маълумотларини бузишга эътибор қаратган. Ушбу Исроил тармоғи аъзолари, одамлар сохта янгиликлар сайтларини босгандан сўнг, фойдаланувчиларнинг телефон ва компютер маълумотларини ўғирлашган.

Туркиядаги исроиллик жосуслар Моссад билан алоқа қилиш учун Испания, Англия, Франсия, Швеция, Малайзия, Индонезия ва Белгиядан келган бир марталик алоқа линияларидан фойдаланган.

Бу тармоқ Туркиядан ташқари бошқа мамлакатларда, жумладан Ливан ва Иорданияда ҳам фаол ишлаган. Туркияда Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисига қарши бўлган Миср фуқароларига жосуслик қилиш бу жосуслик тармоғининг бошқа ҳаракатларидан биридир.

Ёрлиқ