август 02, 2023 10:55 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Соҳилда сионист аскарлар томонидан отилган фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди
    Ғарбий Соҳилда сионист аскарлар томонидан отилган фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни кечқурун эълон қилди:Ғарбий Соҳилнинг жанубида жойлашган Хеврон жанубида Сионистик режим аскарлар томонидан фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди.

ИРНА хабарига кўра, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маьлум қилди:15 ёшли Муҳаммад Фарид Шоги аз-Заарир Хеврон жанубида жойлашган “Ас-Самуа” шаҳри яқинида сионист аскарлар томонидан шаҳид қилинган.

Бу фаластинлик ўсмир шундай бир пайтда сионист аскарлар томонидан отиб шаҳид қилиндики, сешанба оқшомида ишғол остидаги  Қуддус шарқида жойлашган Маалия Адумим шаҳарчасида шаҳидлик амалиёти чоғида беш нафар сионист яраланди ва 20 ёшли бу операция ижрочиси шаҳид бўлди.

Ўтган ҳафта сионист кучларнинг Қалқилия шаҳрига ҳужумидан сўнг, 14 ёшли фаластинлик ўсмир Фарс Шаҳрабил Абу Самраҳ сионистлар томонидан отиб ўлдирилган эди.

Чоршанба куни Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистлар томонидан отиб ташланган 23 ёшли фаластинлик ёш Муҳаммад Абдул Ҳаким Наим Надий шаҳид бўлганини эълон қилди.

Охирги ойларда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида сионист ҳарбийлар ҳужумларига қарши Фаластин фуқароларининг қаршилиги ва фаластинлик жангчиларнинг сионистларга қарши қуролли кураши кучайган.

Бу ҳолат сионистик режимнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарларини жуда хавотирга солди; шу қадарки бу режим болалар ва ўсмирларни нишонга ола бошлади.

Ёрлиқ