август 11, 2023 15:33 Asia/Tashkent
  • Тулкарм батальони ва сионистик режим жангарилари ўртасида оғир жанглар бўлиб ўтди
    Тулкарм батальони ва сионистик режим жангарилари ўртасида оғир жанглар бўлиб ўтди

Фаластинлик манбалар Тулкарм батальонидаги фаластинлик қаршилик кучлари ва сионистик режим армияси жангарилари ўртаисда оғир жанглар давом этгани ҳақида хабар қилди.

Бугун эрталаб сионистик  режим жангарилари Тулкарм лагерига ҳужум қилди ва бу лагерда фаластинлик ёш Муҳаммад Жиҳод Ал Жарод шаҳид бўлиб, яна 7 фаластинлик жароҳатланди.

Фаластин алявм сайтига кўра, Тулкарм батальони бугун эълон қилган баёнотида Фаластин кучлари сионистик режим жангариларининг Тулкарм лагерига ҳужуми чоғида сионист душманга қарши янги жасорат саҳнасини ўрнатди деб маълум қилди.

Тулкарм батальони ўз баёнотида  Тулкармдаги Сароё ал-қудс кучлари бир неча ўқда ишғолчи кучлар билан шиддатли тўқнаш келди ва сионист жангарилари ва уларниг машиналари қаттиқ ўққа тутилди деб таъкидлади.

Баёнотда келтирилишича, жанговар муҳандислик бўлинмаси кучлари душман техникасига зарар етказган бир нечта кучли портловчи бомбаларни ҳам портлатган.

Тулкарм лагеридаги фаластинликларга хитоб қилган Тулкарм батаьони эса бу жасорат эвазида ҳамон шаҳидлар йўлини давом эттириш ваъдамизда собит турибмиз ва фидоийлик билан шаҳар ва Тулкарм қароргоҳининг мустаҳкам қалқони бўламиз деб эълон қилди.

Ёрлиқ