сентябр 03, 2023 09:50 Asia/Tashkent
  • Муқаддас Имом Ҳусайн (а.с.) остонаси расмийси: Бу йил олдинги йилларга нисбатан энг кўп зиёратчиларни кўрамиз
    Муқаддас Имом Ҳусайн (а.с.) остонаси расмийси: Бу йил олдинги йилларга нисбатан энг кўп зиёратчиларни кўрамиз

Имом Ҳусайн (а.с.)нинг муқаддас остонаси учун масъул айтди:Бу йил муқаддас Карбало, Нажаф, Казимин ва Самарра шаҳарлари зиёратчилар билан гавжум бўлган даражада зиёратчилар сонининг ортишига гувоҳ бўламиз.

2023 йил 6 сентябр, Арбаин - Имом Ҳусайн (а.с.) ва унинг содиқ ҳамроҳларининг Карбало саҳросида шаҳидотлари эслатмаси бўлиб, Зиёратчилар шу куни Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрига Арбаин Ҳусайний (р.а.) маросимида қатнашиш учун киришади.

Ал-Фрат Невс хабарига кўра, Имом Ҳусайннинг муқаддас остонаси расмийси Фазел Оз шундай деди:Бу ҳар йили зиёратчилар сонининг кўпайиши ва Арбаин маросими учун ҳар йили ортиб бормоқда ва бу йил олдинги йилларга нисбатан энг кўп зиёратчиларни кўрамиз.

Фазел Оз таъкидлади:Имом Ҳусайн (а.с.) зиёратгоҳи, вилоят ҳокимлиги ва хизмат кўрсатиш бўлимлари томонидан катта саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Кўчаларни тозалаш, кортежларга кўмаклашиш орқали хизмат кўрсатиш режаси муваффақиятли амалга оширилаётганида транспорт қатновининг равон ҳаракатланиши ҳамда зиёратчиларнинг иштироки ва ҳамкорлигини кўрамиз.

Ҳар йили Ироқ ва бошқа мамлакатлардан миллионлаб шиалар Карбало вилоятида қаттиқ хавфсизлик чоралари остида Арбаин Ҳусайний (р.а.) маросимларини ўтказадилар.

Ёрлиқ