октябр 14, 2023 13:34 Asia/Tashkent
  • Башор Асад Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувда: сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларнинг олди олиниши керак
    Башор Асад Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувда: сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларнинг олди олиниши керак

Сурия президенти Башор Асад Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувида биз сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси халқига қарши ваҳшиёна жиноятлари давом этишининг олдини олишга ҳаракат қилишимиз керак деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Сурия республикаси президенти Башор Асад билан учрашувида Ғазо секторида  одамлар айниқса болалар , аёллар ва қарияларнинг ваҳшийларча оммавий қирғин этилиши ҳамда бу ҳудудда қамал, сув , электр ва ёқилғи таъминотининг узилиши, Ғазодаги давлат, тиббий ва умумий муассасаларини бомбардимон этилишини уруш жинояти сифатида баҳолаб, қизиғи шундаки,   Ғарб давлатлари сионистик режимдан ташқари барча томонларни вазминликка чақирмоқда деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида  Эрон Ислом  республикаси ва Суриянинг Фаластин халқининг қаршиилк кўрсатишини қўллаб-қувватлаши ҳеч кимга яширин эмас лекин фаластинликларнинг яқинда амалга оширган амалиётлари бутунлай Фаластин қарори, режаси ва ҳаракати эди деб қўшимча қилди.

Абдулолҳиён сўзларининг бошқа қисмида Ғарб давлатларининг сионистларниг жиноятларини оқлаб ва қонунийлаштириш учун Ғазо бўлгасида фактларни сохталаштиришга уринаётганлигига ҳам тўхталиб, қаршилик ҳаракат сионистик режимга қарши туриш қобилиятига эга эмас деб эълон қилди.

АҚШ бошқалардан вазминликни тала қила олмайди ва айни пайтда сионистик режимини Фаластин фуқароларига қарши ишлатиладиган қуроллар билан қўллаб-қувватлай олмайди деб таъкидлади, Эрон ТВ раҳари.

Эрон ТИВ раҳбари сионистлар томонидан тинч аҳолига қарши содир этилган ҳарбий жиняотлари сабаб Ғазодаги оғир ва оғриқли шароитига ҳам ишора қилар экан, барча томонларнинг саъй-ҳаракатлари Ғазода сионистик режим уруш жиноятларини давом эттиришини олдини олишга қаратилиши керак деб аниқлик киритди.

 Башор Асад ҳам бу учрашувда, Ғарб давлатларининг сионистик режим тарафида туришига сабаб Исроил режимнинг зич сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий инқирозлари ва бу режимнинг қулаши хавфидан хавотирда бўлганини эслатиб, Эроннинг  ислом мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш ҳақидаги сиёсий ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Амир Абдуллоҳиён ва Сайид Ҳасан Насруллоҳ

 

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Ливанда Эрон ТИВ раҳбари Ҳизбуллоҳ Бош котиби билан учрашиб мулоқот қилганди . Мулоқотда, Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби барча сенариялар тўлиқ тайёрлигини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Ҳизбулооҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ учрашувда минтақадиги мавжуд ўзгаришлар, хусусан ҲАМАС ҳаракатининг " Ал-Ақсо тўфони" амалиётидан сўнг Фаластиндаги ўзгаришларни муҳокама қилдилар  ва сионистик режимнинг Ғазодаги узлуксиз бостириб кириши, зўравонликлари  ва жиноятларининг уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноят сифатиа баҳолаб уни кескин қораладилар.

Учрашувда Сайид Ҳасан Насруллоҳ шунингдек, АҚШ ва баъзи Ғарб давлатларининг сионистик режимнинг Ғазо ўлкасига бостириб кириши ва бегуноҳ фаластинликларнинг омвавий қирғин этилишига бир томонанлама ёрдам беришини қоралаб бугун қаршилик кучлари ҳолати аъло даражада ва барча сенариялар тўлиқ тайёр деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ