октябр 18, 2023 19:19 Asia/Tashkent

ОАВ манбалари Американинг Ироқдаги икки ишғол базасига учувчисиз самолёт ҳужуми ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, Ироқ ОАВлари Эрбил вилоятида жойлашган “Ал-Ҳарир” ҳарбий базаси учувчисиз учоқлардан ҳужумга учраганини эълон қилган.

Шу муносабат билан, хабардор манбалар Айн ал-Асад базасига худди шундай ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар беришди.

АҚШ ҳарбийлари Айн ал-Ассад базасига ҳужум уюштирилганини тасдиқлади.

"Ташкил ал-Варитин" қаршилик гуруҳи бугун тушда Ҳарир базасини нишонга олганликларини эълон қилди.

Шу муносабат билан Ироқ исломий қаршилик гуруҳлари Фаластин қаршиликларининг сионистик режимга қарши “Ал-Ақсо тўфони” жангини қўллаб-қувватлаш учун операция хонаси ташкил этилганини эълон қилди.

Ёрлиқ