октябр 30, 2023 17:35 Asia/Tashkent

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди:сионистик режимнинг бу ҳудудга қилган ҳужумларида шаҳид бўлганлар сони бугун (8 ноябр) тушдан кейин 8306 кишига етди.

Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, Ғазодаги Хамасга қарашли ҳукумат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби бугун (душанба) урушнинг 24-кунида шаҳидлар сони 8306 кишига кўпайганини маълум қилди.

Ушбу вазирлик баёнотига кўра, 21 048 киши турли даражада тан жароҳати олган. Шаҳидлар орасида 3457 нафари болалар, 2136 нафари аёллардир.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам эълон қилди:Босқинчи режим ёрдам етказилишининг олдини олиш мақсадида атайлаб тез ёрдам машиналарини нишонга олади; Ҳозиргача бомбардимонлар пайтида 25 та тез ёрдам машинаси йўқ қилинган. Айни пайтда Ғазодаги 25 касалхонанинг фаолияти ҳам тўхтатилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, ҳозиргача вайроналар остида 1950 киши қолиб кетган, улардан 1050 нафари болалардир. У яна Ғазонинг барча аҳолисидан қон топшириш учун Ал-Шифа касалхонасига боришни сўради.

Бу Фаластин расмийси, шунингдек, Миср ҳукуматидан тиббий асбоб-ускуналар кириши учун Рафаҳ ўтиш жойини очишни сўради. Шунингдек, у халқаро ҳамжамиятдан Ғазодаги тиббий марказлар хавфсизлигини халқаро қонунларга мувофиқ таъминлаш учун ҳаракат қилишни сўради.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) ишғолчи сионистик режим позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операция бошлади. Бу режим ўз мағлубиятининг ўрнини тўлдириш ва қаршилик кўрсатиш амалиётларини тўхтатиш мақсадида Ғазо секторининг барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудуддаги турар жой ва тиббиёт ҳудудларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда.

Ёрлиқ