ноябр 08, 2023 20:59 Asia/Tashkent

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди:Ғазо секторидаги шаҳидлар сони 7 октябрдан шу чоршанба кунига қадар 10569 кишига етди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун (8 ноябр, чоршанба) “Ал-Ақсо тўфони” операциясининг 33-кунида сионистик режимнинг Ғазо секторига доимий ҳужумлари қурбонлари ҳақидаги сўнгги статистик маълумотларни эълон қилди.

Ушбу ҳисоботга кўра, ишғол режимининг ҳужумларининг 33-кунида Ғазо урушида шаҳид бўлганлар сони 4 минг 324 нафари бола, 2 минг 823 нафари аёл бўлган 10 минг 569 кишига етди.

Ашраф ал-Қадара, Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби:Ҳозиргача Ғазода 2550 нафар бедарак йўқолганлар рўйхатга олинган, улардан 1350 нафари болалар ва вайроналар остида қолмоқда.

Ал-Қадра таъкидлади:Ғазода ҳар ўн дақиқада бир бола ҳалок бўлади ва қурбонларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир.

Айни пайтда сионистик режим бор-йўғи бир ой ичида 4324 нафар фаластинлик боланинг шаҳид бўлишига сабаб бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, дунёда можаро зоналарида ҳалок бўлган болалар сони 2022 йилда 2985 нафарга, 2021 йилда 2515 нафарга, 2020 йилда эса 2674 нафарга етган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам аввалроқ эълон қилди:Ғазо сектори болалар қабристонига айланиб бормоқда, Ғазонинг даҳшатли туши эса инсонпарварлик инқирозидан ҳам кўпроқ. Бу инсоният инқирози.

Бошқа томондан, сионист армия ва бу режим разведка ва хавфсизлик ташкилоти "Шабак" бугун қўшма баёнотида эълон қилдики, бу режимнинг разведка ва хавфсизлик ташкилоти ва ҳарбий разведка хизмати раҳбарлигидаги бир қирувчи Ҳамаснинг ҳарбий саноат ва қурол-яроғ бўлими бошлиғи Моҳсен Абу Зейнанинг уйини нишонга олди ва уни ўлдирди. Ушбу Ҳамас қўмондонини ўлдириш учун қилинган бу ҳужумнинг вақти ва жойи эълон қилинмаган ва Ҳамас ҳаракати бу хабарни ёзиш пайтигача буни тасдиқлаган ёки рад этгани йўқ.

Ёрлиқ