ноябр 09, 2023 10:43 Asia/Tashkent
  • Яман армияси Американинг МҚ9 учувчисиз самолётини уриб туширди
    Яман армияси Американинг МҚ9 учувчисиз самолётини уриб туширди

Яман армияси мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Яман ҳудудий сувларида душманлик миссиясини бажараётган Америка учувчисиз учоғини уриб туширганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сари кеча (чоршанба) кечқурун Американинг МҚ9 учувчисиз учоғи уриб туширилганини маълум қилган.

Яман қуролли кучлари матбуот котиби маълум қилди:Яман ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатиш мақсадида Яман ҳудудий сувларида душманлик ва жосуслик миссиясини бажараётганда Американинг МҚ9 учувчисиз учоғини уриб туширди.

Ушбу баёнотнинг давомида ушбу дрон мос қурол билан уриб туширилди. Шу билан бирга, Яҳё Сари бу давлатнинг Яман ҳудудини ҳимоя қилиш ва таҳдидларга қарши курашишдаги қонуний ҳуқуқини таъкидлади.

Бу баёнот охирида, Фаластин халқининг қўллаб-қувватлаши яна бир бор таъкидлангани ҳолда, душманлик ҳаракатлари Яманнинг сионист режимга қарши ҳарбий амалиётларини давом эттиришига тўсқинлик қила олмаслиги таъкидланади.

Яман армияси ўтган бир неча кун ичида Ғазодаги сионист режим томонидан содир этилган жиноятларга жавобан ишғол қилинган Фаластин ерларининг жанубидаги Эйлат портини ракета ва дрон ҳужумлари билан нишонга олди.

Яҳё Сари аввалроқ сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши ҳужумлари давом этар экан, Яманнинг босиб олинган ерларга ҳужумлари давом этишини таъкидлаган эди.

Ёрлиқ