ноябр 09, 2023 11:31 Asia/Tashkent
  • Фаластин расмийси: Биз сионист душманга қаттиқ зарбалар бердик
    Фаластин расмийси: Биз сионист душманга қаттиқ зарбалар бердик

Эззедин ал-Қассам батальонлари матбуот котиби деди:Биз ционист душманга оғир зарбалар бердик, Қуддус ишғолчиси қаршилик кўрсатувчи жангчиларга тўлиқ қаршилик кўрсатишга журъат эта олмайди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) ҳарбий бўлимига қарашли Эззиддин ал-Қассам баталонлари матбуот котиби Абу Убайда айтди:Бу баталонларнинг командо қўшинлари душман чизиғи ортига кириб бориб, уларга қаттиқ зарбалар берди.

Абу Убайда айтди:Снайпер кучлари сионист душман кучларини нишонга олишда ва артиллерия ҳужумлари билан босқинчиларни нишонга олишда давом этмоқда ва биз ҳозиргача сионист душманнинг 136 та зирҳли техникасини йўқ қилдик.

Эззиддин ал-Қассам баталонлари матбуот котиби шундай деди:Ягона аниқ ва мумкин бўлган йўл маҳбусларни ҳар томонлама ёки босқичма-босқич алмашиш бўлади.

Бир неча кун олдин Нетаняху билан учрашувда Ғазодаги сионист маҳбусларнинг оилалари Ғазога қуруқликдан ҳужум қилишдан олдин ўз фарзандларини қайтаришни талаб қилди.

Айни пайтда, сионистик режим армияси матбуот котиби Даниел Хегари пайшанбага ўтар кечаси эълон қилдики, бу режим армияси ва зобитларининг ҳарбий ҳалок бўлганлар сони 7 октябрдан бери 351 нафарга етди. Даниел Хегари сионист асирлар сонини 239 нафар деб эълон қилди.

Ёрлиқ