ноябр 22, 2023 17:18 Asia/Tashkent
  • Камол Адван касалхонасини сионистик қирувчилар томонидан бомбардимон қилинди
    Камол Адван касалхонасини сионистик қирувчилар томонидан бомбардимон қилинди

Ишғолчи сионистик режим қирувчилари Ғазо сектори шимолидаги Камол Адван касалхонасини кучли бомбардимон қилди.

Ал-Жазира телеканалига кўра,  Ғазо бўлгаси шимолидаги "Камол Адван" касалхонаси директори Аҳмад Ал-Каҳлут айтди:Бу касалхонадаги вазият ҳалокатли ва бу касалхонага туташ уйлар ҳам сионист армия томонидан ҳужумга учрамоқда.

“Камол Адван” шифохонаси директори қўшимча қилди:Кеча тундан бери 60 га яқин шаҳидлар ушбу касалхонага ётқизилган бўлса, ҳозирда 200 га яқин ярадор ва касаллар шифохонада, генераторлар ишини давом эттириш учун ёқилғи йўқ.

Бу фаластинлик шифокор шифохонага тиббий гуруҳлар ва тиббий асбоб-ускуналар юборишимиз кераклигини таъкидлади:Сионист режимга шифохоналарни бомбаламасликка ва ярадорларга ёрдам кўрсатилишига рухсат бериш учун босим ўтказиш керак.

Бугун ишғолчиларнинг Ғазо сектори аҳолисига қарши 47-кун кетма-кет ҳужумлари давом этиши билан тиббиёт манбалари 41 Фаластинликнинг шаҳид бўлгани ва яна ўнлаб кишининг бедарак йўқолганини маълум қилди.

Ал-Ақсо амалёти бошланганидан бери (7 октябр) Ғазода 14128 киши, жумладан 5840 бола ва 3920 аёл шаҳид бўлди, 6800 дан ортиқ одам бедарак йўқолган ёки вайроналар остида тириклайин кўмилган.

Яраланганлар сони 33 мингдан ошди, уларнинг 75 фоиздан ортиғи аёллар ва болалардир.

Яна бир янгилик шуки, ишғолчи режим армияси бугун Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати нишонларига ҳужум қилиб, ушбу мамлакат жануби-ғарбий қисмидаги “Вади Ҳамул” ҳудудини бомбардимон қилганини эълон қилди.

Ёрлиқ