ноябр 27, 2023 13:53 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ОАВ лари: ҲАМОС мағлуб бўлгани йўқ/ фаластинликлар Исроил армиясига қарши кучини кўрсатди
    Сионистик режим ОАВ лари: ҲАМОС мағлуб бўлгани йўқ/ фаластинликлар Исроил армиясига қарши кучини кўрсатди

Сионистик режим ОАВлари Ғазодаги ҲАМОС ҳаракатининг сионистик режимга қарши кучини тан олдилар.

Ал-Маёдин нашрига кўра иброний тилидаги ОАВ ҲАМОС ҳаракати Ғазо шимолида мағлуб бўлмаганини кўрсатишга муваффақ бўлди деб қўшимча қилдилар.

Мазкур ОАВ шунингдек ҲАМОС ҳаракати Исроил армиясини бу ҳудудларга жойлаштирилишига қарамай Ғазо шимолида ўз кучларини юбориб қудратини намойн қилмоқда деб изоҳлади.

Исроил режими ОАВлари ўз хабарида, Ғазо секторидаги ҲАМОС ҳаракати етакчиси Яҳё Синвор исроилликлар учун буюк бир даҳшатга айланган деб таъкидлади.

Кеча сионистик режимнинг "Ҳаарец" газетаси ҳам Ал-Қассам батальонларининг сиоинт маҳбусларнинг иккинчи гуруҳини озод этишни кечиктириш бўйича  ҳаракатларини  ўрганиб чиқшганига тўхталиб, бу ҳаракат Ғазодаги ҲАМОС етакчисининг сионистик жамиятга қарши мувафақиятли психологик уруши доираисда амалга оширилди деб ёзди.

Иброний тилидаги Эдиот Аҳаранот газетаси ҳам  Ғазо бўлгасидаги ўзгаришлар ташаббуси энди Фаластин қаршиликлари қўлида эканлигига тўхталиб, Тел-авив уруш кабинетини  таслим бўлгани ва масъулиятсиз эканлигини таъкидлади.

Ёрлиқ