декабр 01, 2023 11:50 Asia/Tashkent

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти сионистик армияни Ғазодаги фаластинликларнинг тана қисмларини ўғирлаганликда айблади.

ТРТ телеканалининг жума кунги хабарига кўра, "Еуромед" инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчиси маьлум қилди:Исроил армияси Ғазо шимолидаги ал-Шифа касалхонаси ва Индонезия касалхонасида жуда кўп жасадни қўлга киритди ва уларни оилаларига топширмади.

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Боруш шаҳидлар жасадлари ўғирлангани ҳақидаги даъвони тасдиқлар экан, шундай деди:сионист босқинчилар Ал-Шифа касалхонасига ҳужум қилиб, касалхона ва ўликхона жасадларини, жумладан 130 нафар шаҳиднинг жасадларини ўғирлаб, номаълум жойларга ўтказдилар.

Эуромед Монитор ташкилоти яна эълон қилди:Мавжуд ҳужжатларга, жумладан, ал-Шифа касалхонасида тиббий касбда ишлайдиган одамларнинг баёнотларига асосланиб, Фаластин халқининг тана қисмлари ўғирлангани ҳақида жиддий шубҳалар мавжуд.

Шунга асосланиб, сионистлар шаҳидлар ва марҳумларнинг тана аъзоларини, масалан, коклеа, шох парда, жигар, буйрак, юрак каби баъзи ҳаётий органларни ўғирлаб кетишган.

Босқинчи сионист аскарлари касалхоналар ва тиббий мажмуаларни эгаллаб олиш чоғида жасадларни ўғирлаганликлари ҳақидаги бу айбловлар бир қанча бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилинган.

Бу ушбу режимнинг органларни ўғирлашда айбланиши биринчи марта эмас; 2009 йилда Швециянинг "Афтон Бладет" газетаси мақоласида сионистик армия 90 йилларда фаластинлик ёшларни ўғирлаб, ўлдирган ва уларнинг органларини ўғирлаганини даъво қилган эди.

Эуромед Монитор сионистик режимни 7 октябрдан бери шаҳид бўлган фаластинликларнинг жасадларини ўғирлаш ва сақлашда айблади. Бу муассаса ушбу режимдан халқаро қонунларга риоя қилишни сўраган, аммо бу режим ҳалигача бу қонунларга бефарқ.

Ёрлиқ