декабр 01, 2023 12:02 Asia/Tashkent

Сионистик режим воизи бу режимнинг Ғазо секторига янги ҳужумлари бошланганини эълон қилди.

Сионист режим ва Ҳамас Қатар воситачилигида 4 кунлик оташкесимга келишиб олдилар, бу келишув тахминан 50 кун давом этган урушдан сўнг ўтган жума куни бошланган ва икки марта икки кун ва бир кунга узайтирилди. Бу келишувнинг асосий мавзуси асирларни алмашиш ва Ғазога гуманитар ёрдам жўнатиш эди.

Иран Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ғазо секторидаги Хон Юнис шаҳри ҳозир Исроил армиясининг кучли бомбардимонига гувоҳ бўлмоқда. Ғазо шимоли-ғарбида қаршилик кўрсатувчилар ва ишғолчи кучлар ўртасида ҳам оғир тўқнашувлар давом этмоқда.

Ал-Маядин мухбири сионистик режимнинг Рафаҳ шаҳри шарқидаги артиллерия ҳужумлари ҳақида ҳам хабар берди.

Сионист режимнинг Ғазонинг турли ҳудудларига уюштирган янги ҳаво ҳужумида 6 киши шаҳид бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Сионист режим воизи Фаластин қаршиликларини бу режим томонидан ўт очишни тўхтатиш тартибини қайта-қайта бузганликларини тилга олмай туриб, оташкесимни бузишда айблади ва Ҳамас ишғол қилинган ерлар томон ракета отишлари билан оташкесимни бузганини даъво қилди.

Сионист режим бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг идораси иддао қилдики, Ҳамас ҳаракати сионистик режимнинг асир аёлларини озод қилиш режаси асосида ўз вазифаларига амал қилмади ва ишғол қилинган ҳудудларга ракеталар отди.

Кеча пайшанба куни босқинчи армия штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи Герзи Холлуей дедики, бу режим Ғазода урушни қайта бошлашга тайёр; Унинг фикрича, уруш тез орада тугамайди.

Бу юқори мартабали сионистик режим ҳарбий амалдори давом этди:Армия ўт очишни тўхтатиш режимидан фойдаланган ҳолда урушни қайта бошлашга тайёрлигини кенгайтиришни режалаштирмоқда ва сионист асирларни Хамасга қайтариш учун барча имкониятлардан фойдаланади.

Ёрлиқ