декабр 05, 2023 12:22 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгаси жануби сионистик режимнинг катта олови остида қолмоқда
    Ғазо бўлгаси жануби сионистик режимнинг катта олови остида қолмоқда

Ғазо бўлгасининг жанубий қисматлари сионистик режим томонидан кучли ва ҳар томонлама ўққа тутилмоқда.

Ал-Жазира телеканали  сиоонистик режимнинг жанговар, артиллерия ва пиёда жангарилари буюк давлатларнинг фитнаси ва дунёнинг жимжит сукунати соясида Ғазо секторининг жанубий ҳудудлариги хусусан Хон Юнис минтақасини нишонга олишни давом эттираётгани ҳақида хабар берди.

Хабарга кўра, Хон Юнис ҳудуди тақиқланган фосфорли бомбарлар билан бомбардимон этилмоқда.

Ал-Маёдин сайти ҳам сионистик режимнинг Ғазо секторининг турли ҳудудларига айниқса Ғазо шаҳридаги Аш-Шужоия ва Ат-Тафаҳ маҳаллалари, Жабалиёдаги Ал-Умарий майдони, бу ҳудуд марказидаги Ал-Мағозий оромгоҳига кучли ҳужумлар уюштирмоқда, деб маълу қилди. Фаластин манбалари ҳам Исроил қирувчи самолётлари Ғазо бўлгаси шимолидаги Камол Авдан касалхонаси мажмуасини бомбардимон қилганини эълон қилдилар.

Исроил режими  қирувчи самолётлари Ғазо шаҳрида қочқинлар жойлашган икки мактабни ҳам бомбардимон қилди ва ҳозиргача бу ҳужумда  50 дан ортиқ киши шаҳид бўлган. ҳудудларда жуда кўп сонда фаластинлик тинч аоли оғир тан жароҳати олган ва шаҳидлар сони ортиши эҳтимолдан мустасно эмас.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирининг сўнгги статистик маълумотлари эса Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери фаластинлик шаҳидлар сони 15 минг 899 нафарга ярадорлар эса 42 минг нафарга етганини таъкидлади.

Ёрлиқ