декабр 04, 2023 13:00 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторида шаҳидлар сони 15 минг 523 кишига етди
    Ғазо секторида шаҳидлар сони 15 минг 523 кишига етди

Сионистик режимнинг Ғазо сеторининг мазлум халқига қарши ваҳшиёна ҳужумларидан 58 кун ўтгач бу минтақда шаҳидлар сони 15 минг 523 нафарга етди вал уларнинг 6 минг 600 нафари болалар ва 4 минг 300 нафари аёллардир.

Эрон телдерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  сионистик режим армиясини Ғазо бўлгасида яшовчи ҳимоясиз фаластинликларга қарши хужумлари ва жинояларида ҳозиргача 41 минг 316 киши жароҳат толган ва 7 минг 500 нафардан ортиқ инсонлар ҳам бедарак юқолган.

Сионистик режим армиясининг матбуот котиби ҳам кечанги баёнотида бу режимга қарашли ҳаво кучлари 7-октябрь куни Ғазо секторига бостириб кириши  бошлангач бу ҳуддуда 10 мингга яқин ҳаво ҳужум уюштирганини эълон қилди.

Кеча Ғазо бўлгаси Фуқаролик мудофаа ташкилоти эса ўз баёнотида минглаб шаҳидарнинг жасадлари  ҳали ҳам вайроналар остида қолаётгани ва бу ташкилот гуруҳлари  жасадларниолиб чиқишда мувафақият қозона олмаганини маълум қилди.

UNICEF -ЮНИСЕФ  вакили Жеймс Элдер эса  X ижтимоий тармоғида "урушнинг энг даҳшатли бомбардимони ҳозирда Ғазонинг жанубида содир бўлмоқда ва биз болалар орасида катта талофатларга гувоҳ бўлмоқдамиз" деб ёзди.

Ёрлиқ