декабр 10, 2023 12:34 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Ғазо секторига шиддатли ҳужумлар уюштирмоқда
    Сионистик режим Ғазо секторига шиддатли ҳужумлар уюштирмоқда

Фаластин қаршилик кучларининг "Ал-Ақсо тўфони" амалиётининг 65-кунида сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасидаги тинч аҳоли пунктлари ва турар-жой уйларага ҳужумлари давом этмоқда.

Ал-Маёдин телеканалинининг хабар қилишича, бугун эрталаб Ғазо сектори марказидаги " Ал-Бриж", " Ал-Мағози" ва " Дейр-ал-Балаҳ" лагерлари сионистик режим  томонидан кучли ўққа тутилди ва  бомбардимон қилинди.

Ғазо бўлгаси марказидаги Ал-Бриж лагеридаги турар -жой ҳудудларининг бомардимн қилиниши оқибатида камида 7 фаластинлик шаҳид бўлиб кўплаб одамлар яраланди.

Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо сектори марказидаги Нусират лагеридаги  уйларни бомбардимон қилганида 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлди яна неча киши жароҳат олди.

Шунингдек Исроил режими қуролли кемалари Ғазонинг жанубидаги Рафаҳ шаҳрини Ғазо сектори қирғоқларилан ўққа тутди.

Ғазо бўлгаси

 

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича,  ишғолчи режим  қирувчи самолётлари Ғазо марказидаги Ал-Мағози лагеридаги уйга ҳужумида камида 6 киши шаҳид бўлди ва бир неча киши ярадор бўлди. 

Исроил режимининг Ғазога ҳужумлари бошланганидан бери фаластинлик шаҳидлар сони 17 минг 700 нафарга етди ва ҳозиргача 48 минг 800 киши жароҳатланган.

Исроил режими армияси Ғазо секторига ҳужуми бошланганидан буён ўз жангарариларидан 102 нафарини ҳалок бўлгании тасдиқлади.

Сионистик режим ОАВлари ҳам 7-октябрдан ва Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери 370 мингга яқин одам босиб олинган ҳудудларни тарк этганини эълон қилди.

Ёрлиқ