декабр 16, 2023 16:00 Asia/Tashkent
  • Кувайт амири вафот Навоф Аҳмад Жобир Ас-Сабоҳ вафот этди
    Кувайт амири вафот Навоф Аҳмад Жобир Ас-Сабоҳ вафот этди

Бугун 2023-йил 25-декабрь Кувайт амири Навоф Аҳмад Жобир Ас-Сабоҳ 86 ёшида дунёдан кўз юмди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Кувайт амири Навоф Аҳмад Жобир Ас-Сабоҳ вафот этди ва Кувайтнинг барча телеканаллари ўз дастурларини тўхтатиб, Қуръони тиловати кўрсата бошладилар.

Кувайт амири Навоф Аҳмад Жобир Ас-Сабоҳ 1937 -йил 25 июнда туғилганди ва 2020 -йил 29-сентябрда Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал -Жобир Ас-Сабаҳ вафоти билан бу мамлакат амири этиб эълон қилинганди.

Кувайт амири маҳкамаси ҳам ўз баёнотида мамлакат амири ўлимига касаллик сабаб бўлганини таъкидлади. Қувейт амири Навоф Аҳмад бир муддат олдин каси сабабли касалхонага ётқизилганди.  Кувайтнинг амирий маҳкамаси ҳам унинг умумий аҳволини барқарор сифатида баҳолаб бу мамлакат халқидан у учун дуо қилишларни сўраганди.

Кўп эҳтимоллар билан Кувайт валиаҳд шаҳзодаси сифатида амир ўринини ўгай укаси Машъал ал-Сабоҳ эгаллаши мумкин ва Машъал ҳам 83 ёшда.

Ёрлиқ