Январ 06, 2024 15:07 Asia/Tashkent
  • Дунё миқёсида сионистик режимга қарши норозилик намойишлар сезиларли даражада ошди
    Дунё миқёсида сионистик режимга қарши норозилик намойишлар сезиларли даражада ошди

Исроил режимидаги тадқиқот маркази тақдим этган маълумотларига биноан, бу режимга қарши намойишлар, Тел-авив тарафдорларининг йиғилиши ва митингларидан 12 баробар кўпдир.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исроил режимининг ички хавфсизлик тадқиқотлари марказининг маълумотларига асосан, 2023 йил 7-октябрдан 8 -декабргача дунёнинг турли минтақаларида бу режимга қарши 7557 дан ортиқ норозилик намойишлар ўтказилган ва ҳолангки босқинчи сионстларни қўллаб -қувватлаш учун бор -йўғи 602 марта намойиш ўтказилган.

Мазкур рақамлар Исроил режимининг якалланишини кучайиб бораётганиниг ҳақиқатига урғу бермоқда ва бу режимнинг айрим расмийлари ҳам буни тан олган деб  қўшимча қилган мазкур марказ.

Аввалроқ босқинчи сиоинстик режимнинг собиқ Бош вазири,Нафтали Беннет ҳам халқаро аҳволимиз ёмон, дунё жамоатчилигинг фикри ҳозир биз томонида эмас. Фаластинликлар ва ҲАМОС ҳаракатини қўллаб -қувватловчи контентни кўриш Исроилни қўллаб -қувватлови контенгни кўришдан 15 баравар кўпдир деб тан олди.

Аммо бу хусусда  Авигдор Либерман  бу режим бош вазири Бинямин Нетаняуҳу мазкур режимни 3 ой ичида оғир аҳволга солиб қўйганини таъкидлади.

У ўз сўзларида Исроил бундай даражадаги ички таназзулга ва ташқи изоляцияга гувоҳ бўлгани йўқ эди деб маълум қилди.

Бутун дунё миқёсида сионистик режимга қарши норозилик намойишларнинг сезиларли даражада ортиши эса Ғазодаги уруш ўзининг 4 -чи ойига киргани ва бу режимнинг Ғазога кучли ҳаво ва артиллерия ҳужумлари ҳамон давои этаётганининг пайтидадир.

Ёрлиқ