Январ 08, 2024 16:59 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ОАВлари бу режимнинг Ғазодаги мағлубиятини тан олишмоқда
    Сионистик режим ОАВлари бу режимнинг Ғазодаги мағлубиятини тан олишмоқда

Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси ўз хабарида, Ғазо бўлгасига қарши уруш ўзининг 4 -чи ойига кирган ва унинг иқтисодий харажатлари 217 миллиард шекел / 59,35 миллиард доллар/ га етган бўлса-да, Исроил режими ўз мақсадларига эриша олмаган деб таъкидлади.

Кеча сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси Ғазо секторига қарши урушдан мақсад Фаластин қаршилик кучларининг ҳарбий имкониятларини йўқ қилиш ва асирларни қайтариш эди. Исроил армияси ўз олдида қўйилган лекин амалга оширишда ҳали муваффақиятсизликка дуч келган яна бир мақсад Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракатининг юқори  мансабдор шахсларни йўқ қилиш эди, бироқ кўпчилик ҲАМОС етакчилари ва ҳарбий қўмондонлари ҳали ҳам тирик деб ёзди.

Сионистик режимда босиладиган бу газета шунигдек, бу режим елкасидаги урушнинг иқтисодий харажатларига ҳам тўхталиб янги статистик маълумотарига асосан, уруш харажатлари аслида 217 миллиард шекелга етди ва бу армиясининг уруш бюджети ва барча соҳаларда кенг кўламли иқтисодий ёрдамини ўз ичига олади деб қўшимча қилди.

Эдиот Аҳаранот газетаси шунингдек  Ливан билан чегарадош сионист аҳоли пунктларида моддий зарар миқдори 5-7 миллиард шекелга /1,37 -1,91 миллиард доллар/га етди. Ғазо бўлгаси атрофидаги мулкларга етказилган харажат эса, 15-20 миллиард шекел /4,10-5,47 миллиард доллар/ атрофида баҳоланган деб маълум қилди.

Сионистик режим ОАВлари қуйидагича хабар беради: Исроил режимининг иқтисодиётига етказилган зарар айниқса оғир зарар 111  миллиард шекел / 30,36 миллиард долар/ миқдоридаги жиддий бюджет тақчиллиги харажаларини қисқартиришнив ва солиқларни оширишни талаб  қилади ва бундай ишлар Исрлоил режимининг турмуш даражасининг пасайишига олиб  келади.

Ёрлиқ