Январ 09, 2024 12:30 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳужумида Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг яна бир қўмондони шаҳид бўлди
    Сионистик режим ҳужумида Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг яна бир қўмондони шаҳид бўлди

Кеча Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати тарқатган баёнотида, сионистик режим ҳужумларида Ливан жанубида яна бир қўмондонини шаҳид бўлганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ливан исломий қаршилик ҳаракати -Ҳизбуллоҳ ўз баёнотида ўзининг яна бир қўмондони Вассом Ҳасан Тавил /Ҳож Жавод/  Қудс йўлида Харба Салам минтақасида  шаҳид бўлганини маълум қилди.

Ливан ОАВлари ҳам  сионистик режим ҳарбий дронларидан бири  Хара Салам минтақасида бир машинани нишонга олгани ва машина бутунлай ёниб кетганини хабар қилишди.

Эслатиб ўтамиз ўтгаз сешанба куни  сиоинстик режим ҳужумларида Бейрут чеккасида Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати-ҲАМОС сиёсий бюроси раиси ўринбосари Солиҳ Ал-Арурий шаҳид бўлганди.

Эрон Ислом республикаси, ТИВ матбуот котиби ҳам Ҳизбуллоҳ қўмондонларидан бири бўлган Вассом Ҳасан Тавилнинг террор этилишини қоралаб, сионистик режимнинг террорчилик амалиётга юз тутиши эса, бу режимнинг ҳарбий жиҳатдан очиқдан-ойдин заифлиги ва ночорлиги ҳамда дала жанлгларида хусусан Ғазо бўлгасида унинг сохта гегемонияси ва манманлигини фош бўлгани  ва оғир зарбаларга учрагани сабаббдир деб эълон қилди.

Ёрлиқ