Январ 14, 2024 13:26 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳуни лавозимидан четлаштириш учун босиб олинган ҳудудларда оммавий намойшлар ўтказилди
    Нетаняҳуни лавозимидан четлаштириш учун босиб олинган ҳудудларда оммавий намойшлар ўтказилди

Шанбага ўтар кечаси босиб олинган Фаластин ҳудудларида, минглаб нафар Бинямин Нетаняҳунинг бош вазирликдан четлаштиришни талаб қилиб, кенг қамровли намойишлар ўтказишди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, босиб олинган Ҳайфа шаҳрида намойигчилар зудлик билан сайловлар ўтказилиши ва  сиоинстик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг ўз лавозимидан озод этилишини талаб қилиб  норозилик намойишлар ўтказдилар.

Сионистик режим манбалари ҳам, Тел-авивдаги Аялан кўчасида бу режим аҳолисининг ҳукуматга қарши намойишлари ҳақида хабар берди.

Манбалага кўра намойишчилар маҳбуслар алмашинуви битимини зудлик билан  имзолашни ва Ғазо бўлгасидан сионист маҳбусларни қайтаришни талаб қилишмоқда.

ҲАМОС ҳаракатининг кўплаб аъзолари Ғазо бўлгасидаги уруш бутунлай тўхтатилгунга қадар сионистик асирлани озод қилиш учун бу режим ҳеч қачон музокарага киришишни истамасликларини маълум қилишди.

Босиб олинан ҳудудларда, Бинямин Нетаняҳуга қарши норозилик намойишлари билан бир ватқда Швециянинг пойтахти Стокголмда юзлаб намойишчилар фаластинликларни қўлаб-қувватлаб силнисти крежимни шанба куни Ғазо бўлгасига уюштирган ҳужумларни кескин қоралади.

Кеча Франция халқи ҳам Ғазо бўлгасида сионистик режим жиноятларига қарши намойиш ўтказишди.

Намойишда французлар Фаластин байроқлари ва Ғазодаги Фаластин халқини қўллаб-қувватловчи ёзувларни кўтаришди.

Кеча шунингдек худди шундай намойишлар Лондон, , Жанубий Африканинг Ёханнесбург шаҳри, Жанубий Кореяниннг Сеул шаҳри ва дунёниннг бошқа бир қатор шаҳарларида  ўтказилди.

Ёрлиқ